
2016/17 мавсумда Премьер-лигада энг кўп даромад топган клуб "Челси" бўлди. Уларнинг ҳисобига 150 млн. 811 минг 183 фунт ўтказиб берилади.
Мавсум якунига кўра, Премьер-лиганинг тарк этган "Сандерленд" Бундеслига, А Серия ва Франция чемпионати ғолибларидан кўп даромад топишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатида сўнгги ўринни эгаллаган жамоага 1,941,609 фунт ўтказиб берилади. Кейинги ўрин соҳибига бу пулнинг икки бавари миқдорида тўланади. Турнир ғолиби сўнгги ўриндан 20 маротаба кўп даромад олади.