АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади
01 янв 12:23
Янгиликлар
АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади
"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи янги клуб танлашда Мадриднинг "Реал"ига устунлик бермоқда.
Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Узоқ вақт давомида Гехи "Ливерпул"нинг трансфер мақсади бўлиб келди. "Қизиллар" ўтган ёздаёқ футболчини сафига қўшмоқчи эди, аммо лондонликлар бош мураббийи Оливер Гласнер ўйинчини жамоада сақлаб қолишни талаб қилди.

Англиялик ҳимоячи шартнома бўйича охирги йилини ўтказаётгани сабабли келажаги ҳақида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Охирги маълумотларга кўра, 25 ёшли марказий ҳимоячи "Ливерпуль" эмас, балки "Реал"га ўтишни афзал кўрмоқда.
Қизиғи шундаки, "қироллик клуби"га ўтиш вариантига ҳатто "қизиллар"нинг амалдаги футболчиси — ҳимоячи Ибраима Конате ҳам мойил экани айтилмоқда. У ҳалигача "Ливерпуль" билан битимни узайтиргани йўқ. Энди барчаси "қаймоқранглилар" қарорига боғлиқ бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар