

АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи "Челси" устози Энцо Мареска бўлди.

"Кўклар" сентябрда мағлубиятсиз сериясини давом эттирди ҳамда иккита йирик ғалабага эришди ("Вест Хэм" ва "Брайтон" устидан – 3:0 ва 4:2), шунингдек, "Борнмут"ни минимал ҳисобда мағлуб этди (1:0) ва "Кристал Пэлас" билан дуранг ўйнади (1:1).
Ўтган ой нафақат Мареска, балки унинг шогирди Коул Палмер учун ҳам самарали бўлди. 22 ёшли ярим ҳимоячи Премьер-лигада сентябрь ойининг энг яхши футболчисига айланди.
"Челси" 14 очко билан АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда турибди. 20 октябрь куни Мареска шогирдлари сафарда "Ливерпул"га қарши баҳс олиб боради.



