АПЛ тарихидаги энг яхши легионер ҳимоячи ва дарвозабон номи эълон қилинди

25 мар 2019, 09:30
BBC талқинига кўра, Венсан Компани энг яхши легионер ҳимоячи, Петер Шмейхель эса энг яхши дарвозабон деб топилди.

Сўровнома қуйидагича тугаган.

Дарвозабонлар: Петер Шмейхель (“Манчестер Юнайтед”), Петр Чех (“Челси”/“Арсенал”), Давид Де Хеа (“Манчестер Юнайтед”).

Ҳимоячилар: Венсан Компани (“Манчестер Сити”), Неманья Видич, Яп Стам (иккаласи – “Манчестер Юнайтед”).

Аввалроқ АПЛ тарихидаги энг яхши легионер футболчи сифатида “Арсенал” соби ҳужумчиси Тьерри Анри эътироф этилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC-Sport