АПЛ тарихида шу вақтга қадар қайд этилмаган натижа содир бўлди

12 ноя 2018, 07:30
АПЛ 12-туридан сўнг мағлуб бўлмаган учта клуб қолди.

“Манчестер Сити” 32 очко эга бўлиб турибди. Жамоа 10 та ўйинда ғалаба қозонган, 2 та ўйинда эса дуранг қайд этган. Клуб мусобақа жадвалида яққол пешқадам. Иккинчи поғонада “Ливерпуль” ҳисобида 30 очко мавжуд. Клопп шогирдлари 9 та ўйинда ғалаба қозониб, 3 та ўйинда дуранг ўйнаган. Учинчи ўриндаги “Челси” эса 28 очкога эга. Сарри шогирдлари эса 8 та ўйинда ғалаба қозониб, 4 та ўйинда дурангга рози бўлган.

Шу тариқа АПЛ тарихида биринчи марта учта жамоа 12 тургача мағлуб бўлмади. Олдин бундай натижа мусобақа тарихида қайд этилмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live