АПЛ тарихида қишда амалга оширилган энг яхши трансфер аниқланди

Eldor Akmurzayev
3 фев 2021, 22:00
BBC Sport Премьер-лига тарихида январда амалга оширилган энг яхши трансферларни аниқлаш учун мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди.

Унда Бруну Фернандеш, Неманья Видич, Патрис Эвра (барчаси – “Манчестер Юнайтед”), Луис Суарес, Виржил ван Дейк, Филиппе Коутиньо (барчаси – “Ливерпуль”), Пьер-Эмерик Обамеянг (“Арсенал”) ва бошқа футболчиларнинг номзодлари қўйилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, етакчилик 31 фоиз овоз билан Фернандешга насиб этди. У ўтган қиш “Спортинг”дан 47 млн фунт эвазига “қизил иблислар”га трансфер қилинганди.

2-ўриндан ван Дейк (26 %) жой олган бўлса, Видич 15 фоиз овоз билан кучли учликка якун ясади.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›