АПЛ қишки трансфер ойнасида Ла Лигага нисбатан 677% кўпроқ пул сарфлади
05 фев 18:17
Янгиликлар
АПЛ қишки трансфер ойнасида Ла Лигага нисбатан 677% кўпроқ пул сарфлади
3 февраль куни Европанинг етакчи лигаларида қишки трансфер ойнаси расман ёпилди ва клубларнинг умумий харажатлари маълум бўлди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, яна энг катта сарф-харажат қилган лига – Англия Премьер-лигаси бўлди. АПЛ клублари январда 453 млн евро сарфлади. Таққослаш учун, Испаниянинг Ла Лига жамоалари жами 58,3 млн евро инвестиция қилди — бу Англиядаги кўрсаткичдан 677% кам.
Харажатлар бўйича иккинчи ўринни А Серия эгаллади — 244 млн. Кейинги ўринларда Бразилия А Серияси (202 млн), MLS (144 млн) ва Саудия Арабистони лигаси (123 млн) қайд этилди.

Эътиборга молик жиҳат: Англиянинг иккинчи дивизиони – Чемпионшип ҳам бозорда фаол бўлиб, 54,6 млн евро сарф этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар