
Сўнгги мавсумда "шаҳарликлар" 100 очко тўплашди ва энг яқин таъқибчидан 19 очкога ўзиб кетишди.
"Тўғри, "Манчестер Сити" кучли жамоа, аммо янги мавсумда сўнгги турларгача интрига бўлишини истайман. Менга мавсумнинг сўнгги кунларида ҳаммаси қандай якунланишини билмаслик ёқади.
Кимдир "Манчестер Сити"га яқин келишини истайман. Аммо уларнинг ўтган мавсумдаги ўйинини ҳисобга олсак, бу йил улар сўзсиз фаворитдек кўринмоқда" - дейди Скадамор.