UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   4 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  8 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" яна мағлуб бўлди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" яна мағлуб бўлди

АПЛнинг 8-тури доирасида "Ньюкасл" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви ўтказилди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

Ньюкасл – Манчестер Юнайтед 1:0

6 октябрь, 20:30, "Сент-Жеймс Парк"

Гол: Метью Лонгстафф (72).

Ньюкасл – Дубравка, Йедлин, Шар, Ласкеллес, Кларк, Виллемс, Метти Лонгстафф, Шон Лонгстафф, Сент-Максимин (Атсу, 83), Жоэлинтон (Кэролл, 56), Альмирон (Крафт, 90).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Далот (Рохо, 60), Туанзебе, Магуайр, Янг (Чонг, 86), Фред, Мактоминай, Андреас, Мата (Гринвуд, 66), Жэймс, Рэшфорд.

Захира ўйинчилари: Ромеро, Маркос Рохо, Уиллиамс, Матич, Гомес, Чонг, Гринвуд.

Огоҳлантириш: МакТоминей (30), Альмирон (66).

ЯНГИЛАШ

Ниҳоят, амаллаб учрашувни ҳам тугатиб олдик. Зерикарли учрашувни кўрганимиз учун жамоаларга ташаккур билдирамиз.

90. 4 дақиқа давомида зерикарли ўйинни томоша қиламиз.

80. Фред ҳам узоқ масофадан зарба беришга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо ноаниқ.

75. Туанзебенинг жаримадан узатган тўпига Рохо боши билан зарба берди. Ноаниқ.

72. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Максимин узатган пасни Лонстафф тахминан 22 метрлардан дарвозага жойлаб қўйди, 1:0! "Ньюкасл"нинг илк аниқ зарбаси голга айланди.

71. МЮ яна бир хавфли вазият яратди. Жеймснинг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборди. Акс ҳолда Рэшфорд гол киритиши мумкин эди.

69. Хавфли вазияттт!!!! Янг ажойиб вазиятга чиқиб бориб, пас берганди. Тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

65. Қанотдан узатилган тўпга Кэролл боши билан зарба берди. Ноаниқ.

59. ХАВФЛИИИИ!!!!! Перейранинг қанотдан узатган тўпига Жеймс боши билан зарба бера олмади.

57. Жеймснинг қанотдан узатган пасини ҳимоячи қайтариб юборди.

53. Иккинчи бўлим ҳам анчагина зерикарли ўтмоқда.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилганди. Аммо унда ҳеч нима кўринмади ва бош ҳакам таймни якунлаб берди.

45. ЗАРБАААААААААААААА!!!! Магуайр ҳисобни очиши мумкин эди! Бурчакдан узатилган тўпга унинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

44. Далотнинг тўп узатишидан кейин Шар тўпни бурчакка чиқариб юборди.

42. Виллемс зарба берди. Тўпни МЮ ҳимоячилари қайтарди.

41. Перейра ёрилди! У чидай олмади ва МЮнинг ўйиндаги илк хавфли зарбасини берди. Дубравка эса тўпни ушлаб олишда қийинчилик сезмади.

39. ЗАРБААААААААА! Магуайр МЮни голдан қутқариб қолди десак ҳам бўлади. Альмирон МЮ посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Унинг зарбасини Магуайр қайтарди.

34. Зерикдик. Ўйинни кўрмаётганлар ачинмаса ҳам бўлади. Сиз кўришингиз керак бўлган ҳеч нима йўқ.

28. ЗАРБААААААААА!!!!! Метью Лонгстаффнинг зарбаси Де Хеа қўриқлаётган дарвозанинг устунига тегиб, майдонни тарк этди.

26. МЮнинг илк ҳужуми. Янгнинг қанотдан узатмасини Шер қайтарди.

23. Чап қанотдан МЮ стандартга эга бўлишди. Янгнинг тўп узатмасини Дубравка ушлаб олди.

17. МЮдан ажойиб тики-така! Паслар шодаси ажойиб кўриниш олди. Афсуски тўп оффсайдда турган Матага оширилди.

12. Ўйиндаги илк зарба Максимин томонидан берилди. У МЮнинг икки ҳимоячисини алдаб ўтиб, дарвоза томон ноаниқ зарба берди. Ҳозирча МЮ ҳужумга чоғланмаяпти.

8. АПЛда энг зерикарли ўйин кўрсатадиган жамоа МЮ бўлса керак. Ҳужум ҳам қилмайди, рақибига ҳам бунга бермайди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 40-сониядаёқ "Ньюкасл" яхши вазиятга эга бўлди. Альмироннинг зарбасини Янг қайтарди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Барча шай!

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика