UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  10 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  23 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

АПЛ. Роналдунинг голи ва Давид де Хеанинг сейвлари "Манчестер Юнайтед"га уч очко олиб берди Янгиликлар

АПЛ. Роналдунинг голи ва Давид де Хеанинг сейвлари "Манчестер Юнайтед"га уч очко олиб берди

Англия чемпионати 16-туридан ўрин олган "Норвич" – МЮ баҳси Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Норвич – Манчестер Юнайтед 0:1

22.30, «Карроу Роуд»

Гол: Роналду (75-пен).

Норвич – Крул, Ааронс, Хэнли (Соренсен, 21), Кабак, Яннулис, Рупп (Ле-Мелу, 76), Маклин, Гилмор, Плахета (Кэнтуэлл, 70), Пукки, Сарджент.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Линделеф (Байи, 74), Теллес, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 88), Мактомини, Санчо (Гринвуд, 67), Роналду, Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Диогу Далот (77).

Норвич Сити

Премьер-лига . 16-тур

11/12/2021, 22:30

1
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Криштиану Роналду - 75'

Стадион: Carrow Road, 27606 томошабин

Бош ҳакам: Darren England

45'
90'
21'  Грант Хэнли (Якоб Лунги Серенсен)
70'  Пшемыслав Плахета (Тодд Кантуэлл)
76'  Лукас Рупп (Пьер Ле-Мелу)
90'  Пьер Ле-Мелу
67'  Джейдон Санчо (Мэйсон Гринвуд)
74'  Виктор Линделеф (Эрик Байи)
75'  Криштиану Роналду
77'  Диогу Дало
88'  Бруну Фернандеш (Донни ван де Бек)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Давид де Хеа "Манчестер Юнайтед"га уч очко олиб берди.

90+5. Рэшфорднинг зарбаси жонли деворга тегиб кетди.

90+4. МЮда жарима зарбаси.

90+1. ЗАРБАААААААААА!!!! ДАВИДДДДДД!!!!! Нималар қиляпти бу кипер?! ДАХШАТ!

5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Роналду Гилмор билан курашда шунчалик баланд сакрадики, ерга жуда ёмон тушди.

88. ЗАРБААААА!! Фреднинг ажойиб ҳаракатларидан кейин Бруну зарба берди. Ноаниқ.

86. ЗАРБААААААА!! Рэшфорднинг паси Роналдунинг орқароғига кетиб қолди. Ронни зарба беришга қийналди ва қулай имкониятни йўққа чиқарди.

82. ЗАРБААААААААА!!! ДАХШААААТТТТТ!!! Ҳисоб тенглашса ажабланмаймиз. Далот ва Байи қаҳрамон!

77. ДЕ ХЕАААААААА!!! СУПЕР СЕЙВВВВВ!!! Одатда бундай пайтларда биз гол кўрардик. Испаниялик кипер эса бунга рози бўлмади.

75. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! "Кэрроу Роад" узра СИИИИИИИИ янгради.73. ПЕНАЛЬТИИИИИИ!!!! Роналду пенальти ишлади!

70. Линдельоф ўзини ёмон ҳис қилаётгандек. У шифокорлар ёрдамига мухтож.

67. Санчо ўрнига Гринвуд тушди. "Пушка" зарбаларни кўрамиз шекилли.

63. Рэшфорд бугун рақибнинг эмас, жамоасининг ўйинини бузувчи ролида бўлмоқда.

61. УХХХХХ!! Рэшфорднинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

59. ЗАРБАААААА!!! "Норвич" футболчисининг боши билан йўллаган зарбаси Линдельофга тегиб, дарвоза тўсини орқали бурчакка чиқиб кетди.

57. ЗАРБААААААААА!!! Пуккининг кучли зарбасини Давид бурчакка чиқариб юборди. Жуда зўр зарба ва жуда зўр сейв!

55. УХХХХХ!!! Рэшфорд бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Соренсен тўпни қайтариб юборди. Бу вазиятда оффсайд қайд этилди.

51. Рэшфорд Роналду томон пас бера олмади. Кришти яхши вазиятга чиқиб борган бўларди.

48. ЗАРБАААААА!! Плахето Фред ҳамда Магуайрдан осонлик билан ўтиб кетди ва яхши бўлмаган зарба берди. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ЗАРБАААААА!!! Магуайрнинг боши билан йўллаган зарбасини Крул бурчакка чиқариб юборди.

42. Ааронс ҳужумга кетаётганди. Мактомини томонидан йиқитилди.

39. Рэшфорднинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

37. УХХХХХХХ!!! Роналду икки рақибини осонлик билан алдаб, зарба берди. Крул қайтарди.

34. Фернандешнинг узун паси трибуна томон учиб кетди.

32. Учрашувдаги илк аниқ зарба берилди. Далотнинг зарбасини Крул ушлаб олди.

29. УХХХХХ!!! Пукки жуда қулай имкониятни йўққа чиқарди.

27. "Норвич" бурчак зарбасига эга бўлганди. Ундан узатилган тўпни де Хеа ушлаб олди. 

22. Теллеснинг тўп узатишини ҳимоячи ўқиди ва тегинди. Шу сабабли тўп Фернандешга етиб келмади.

20. Хэнлининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмоқда. У алмаштирилади.

17. Роналду алдаб ўтиш чоғида Хэнлини йиқитиб юборди. Ҳимоячининг елкаси чиқиб кетгандек.

15. ЗАРБАААААА!! Теллеснинг зарбаси жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

13. Рэшфорд жарима майдончаси чизиғи устидан фол ишлаб олди. МЮда голга тортадиган вазият юзага келиши мумкин. 

11. Мактоминининг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Шотландиялик футболчи зарба беришга кечикканди.

9. Мактомини тўпни бурчакка чиқариб юборди. Гегенпрессингни мезбонларда кўряпмиз)

7. "Норвич" яна ҳужумга ўтганди. Аммо Фернандеш қийинчилик билан хавфни бартараф қилди.

4. "Норвич" ҳужумга ўтди. Ҳужумнинг дастлабки темпини Фернандеш, иккинчисини эса Роналду қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

22:25. Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Карроу Роуд"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" меҳмон бўлади. Баҳс 5 дақиқадан кейин старт олади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика