UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

АПЛ. Марсьялнинг учта голи "Манчестер Юнайтед"га уч очко тақдим этди Янгиликлар

АПЛ. Марсьялнинг учта голи "Манчестер Юнайтед"га уч очко тақдим этди

Англия Премьер-Лигаси 31-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Шеффилд Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди.

"Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед" 3:0 

Голлар: 1:0 – 7 Марсьяль, 2:0 – 44 Марсьяль, 3:0 – 74 Марсьяль.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Погба (Перейра, 80), Бруну Фернандеш (Мактомини, 80), Матич, Марсьяль (Игало, 80), Гринвуд (Мата, 81), Рэшфорд (Джеймс, 80).

"Шеффилд Юнайтед" – Мур, Стивенс, Джагелка, Башем, Болдок, Ландстрем, Флек, Норвуд (Берге, 46), Робинсон, Муссе (Макберни, 46), Макголдрик (Живкович, 64).

Огоҳлантиришлар: Шоу (67)


АПЛ ЖАДВАЛИ


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+3. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "Манчестер Юнайтед" навбатдаги уч очкога эга чиқди. 

90. Иккинчи бўлимга ҳам 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Игало рақиб дарвозаси олдида яхши имкониятга эга бўлганди. Бироқ Мур "қизил иблислар" посбонига ҳалал берди. 

84. Ўйин темпи жуда паст. Шиддатли курашлар, тезкор ҳужумлар йўқ. АПЛга ҳос бўлмаган ўйин. 

81. Майдонда деярли бошқа "Манчестер Юнайтед"ни кўрадиган бўлдик. 

80. Марсьяль, Погба, Рэшфорд, Гринвуд, Бруну майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Перейра, Жеймс, Игало, Мата ва Мактомини майдонга туширилди. 

78. МЮ сафида беш нафар футболчи майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. 

УЧРАШУВДАГИ УЧИНЧИ ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

74. ГОООЛЛЛ!! ХЕТ-ТРИК! Рэшфорднинг пасидан сўнг Марсьяль учинчи голни рақиб дарвозасига йўллади!

71. Гринвуд рақиб дарвозаси томон зарба берди. Аммо ноаниқ. 

67. Шоу рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

64. Дэвид Макголдрик ўрнига Ришайро Живкович учрашувни давом эттиради.

62. Погба рақиб дарвозаси томон "рейд" уюштирганди. Бироқ рақиблар ҳужумни бартараф этишди. 

55. Хавфли вазияттт! Гринвуднинг чап оёқда берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 

52. Уан-Биссака меҳмонлар томонидан уюштирилган ҳужумни бартараф этди. 

50. Танаффус вақтида меҳмонлар сафида иккита ўзгариш амалга оширилган экан. Оливер Норвуд ўрнига Сандер Берге, Лис Муссе ўрнида Оливер МакБерни майдонда ҳаракат қилмоқда.

48. Тайм бошида ҳозирча тўп назорати "Шеффилд"да.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНМОҚДА!

ЎЙИНДАГИ ИККИНЧИ ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

45+3. БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!

45+1. Гринвуднинг йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. 

45. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. ГОЛЛЛЛ! Яна Марсьяль! Яна ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Марсьяль голга айлантирди! Бу сафар унга тўпни Уан-Биссака етказиб берди - 2:0!

36. Брунуда бироз муаммолар бўлгандек кўринди. Аммо у майдонга қайтди. Барчаси жойида.

30. "Шеффилд Юнайтед" бироз олдинга ўта бошлади.

УЧРАШУВДАГИ БИРИНЧИ ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

24. Ҳакам кичик танаффус эълон қилди. Футболчилар томоқларни ҳўллаб олишмоқда.

21. Магуайр боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Фақат у гол киритаётган пайтда рақиб футболчисига нисбатан бироз қўполлик ишлатган экан. Гол ҳисобга олинмади. 1:0. Давом этамиз.

18. Бруну Фернандешнинг жаримадан берган зарбасини Мур қайтариб қолди. 

13. Хавфли вазияттттт..... Рэшфорд ва Марсьяль томонидан уюштирилган комбинация самарасиз якунланди. Ушбу вазиятда "Шеффилд" ҳимоячиси ҳалал бериб қолмаганида ҳисоб 2:0 кўринишига келган бўларди. 

Айтганча, АПЛда тур доирасида ўтказилаётган яна учта ўйиннинг ОНЛАЙН ҲИСОБИ билан УШБУ САҲИФАда танишиб боришингиз мумкин бўлади.  

7. ГОООЛЛ!!! Марсьяль қанотдан Рэшфорднинг етказиб берган тўпини рақиблар дарвозасига жойлаб қўйди. Ҳисоб очилди - 1:0!

5. Ўйиндаги биринчи бурчак тўпини "қизил иблислар" ишлашди. Бироқ, мезбонлар ушбу стандарт вазиятдан унумли фойдалана олишмади. Меҳмонлар ҳозирча ҳимояда бехато ҳаракат қилишмоқда.

2. Учрашув бошида кутилмаганда меҳмонлар тўп билан муомала қилишда устунлик қилишмоқда.

1. Ўйин бир дақиқалик бошланди!

Жамоалар стадионга келиб чиқишмоқда.

Бугунги учрашув "Футбол - мухлисларсиз хеч нарса" шиори остида ўтказилмоқда. Ушбу сўзлар афсонавий Матт Басбига тегишли. 

Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда.


Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Манчестер Юнайтед

Антони Марсьяль - 7', Антони Марсьяль - 44', Антони Марсьяль - 74'

Премьер-лига . 31-тур

24/06/2020, 23:00

0
:
3
Тугади

Шеффилд Юнайтед

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
7'  Антони Марсьяль
7'  Маркус Рэшфорд
44'  Антони Марсьяль
44'  Аарон Уан-Биссака
67'  Люк Шоу
74'  Антони Марсьяль
74'  Маркус Рэшфорд
80'  Антони Марсьяль (Одион Игало)
80'  Поль Погба (Андреас Перейра)
80'  Бруну Фернандеш (Скотт Мактоминей)
80'  Маркус Рэшфорд (Дэниел Джеймс)
81'  Мэйсон Гринвуд (Хуан Мата)
46'  Оливер Норвуд (Сандер Берге)
46'  Лис Муссе (Оливер Макберни)
64'  Дэвид Макголдрик (Ришайро Живкович)

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика