UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Гвардиола: "Катта пулсиз катта жамоа қуриб бўлмайди"  0 22:34Скоулз: "Манчестер Юнайтед" "Арсенал" ва "Тоттенхэм"дан кучлироқ, улар "Милан"ни енга оладилар"  4 21:55АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди  7 21:52Сурат биздан, изоҳ сиздан!   9 21:46Достон Ҳамдамов нега "Ал Наср" билан ўйинда қатнашмади?  6 21:45Жавлон Мирабдуллаев катта футболга қайтди  4 21:32Артета: "Ғалати ва қийин мавсум ўтказяпмиз”  2 21:10Жалолиддин Машарипов ва Отабек Шукуровнинг ўйинини кузатиш учун ҲАВОЛА  9 21:05МЮ Погба билан шартномани узайтиради. Сульшер футболчини жамоада олиб қолишни истаяпти  2 20:56БАА. "Хатта" "Ал Наср"га ютқазди, Достон Ҳамдамов...  6 20:53“Ливерпуль” “Реал” вингерини харид қилмоқчи  3 20:35"Шаржа" ва "Шабаб Ал Аҳли"нинг асосий таркиби маълум. Ҳамюртларимиз майдонга тушишадими?  6 20:06"Актобе" украин клубига мағлуб бўлган баҳсда Игор Сергеев...  10 20:00Жеко “Милан” билан ўйинни ўтказиб юборади  0 19:31Назорат учрашуви. "Навбаҳор" "Андижон" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  28

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва АПЛ 2-поғонасига қайтди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва АПЛ 2-поғонасига қайтди

АПЛнинг 25-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Ньюкасл 3:1

Голлар: Рэшфорд (30, 1:0), Сен-Максимен (36, 1:1), Жеймс (57, 2:1), Фернандеш (75-пен, 3:1).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Линделеф, Уан-Биссака, Магуайр, Джеймс (Мата, 88), Бруну Фернандеш, Фред, Матич, Марсьяль (Гринвуд, 70), Рэшфорд (Шортайр, 89).

Ньюкасл – Дарлоу, Льюис, Кларк, Крафт, Ласселс, Хэйден, Уиллок, Шелви, Альмирон (Гэйл, 79), Сен-Максимен (Мерфи, 77), Жоэлинтон (Фрэйзер, 55).

Огоҳлантириш: Хэйден (38), Бруну Фернандеш (38), Жоэлинтон (39).

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 30', Дэниел Джеймс - 57', Бруну Фернандеш - 75'

Премьер-лига . 25-тур

22/02/2021, 00:00

1
:
3
Тугади

Ньюкасл

Аллан Сен-Максимен - 36'

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
30'  Маркус Рэшфорд
30'  Харри Магуайр
38'  Бруну Фернандеш
57'  Дэниел Джеймс
57'  Бруну Фернандеш
70'  Антони Марсьяль (Мэйсон Гринвуд)
75'  Бруну Фернандеш
88'  Дэниел Джеймс (Хуан Мата)
89'  Маркус Рэшфорд (Shola Shoretire)
36'  Аллан Сен-Максимен
38'  Айзек Хейден
39'  Жоэлинтон
55'  Жоэлинтон (Райан Фрэйзер)
77'  Аллан Сен-Максимен (Джейкоб Мерфи)
79'  Мигель Альмирон (Дуайт Гэйл)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Ғалабага эришган "Манчестер Юнайтед" "Челси"га қарши ўйин олдидан АПЛ турнир жадвалида 2-ўринга қайтмоқда.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Юнайтед" таркибида 17 ёшли Шола Шортайр АПЛда дебют қилмоқда. Академия мевалари...

86. Гринвуднинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

83. ЗАРБААААААА!! Магуайр боши билан зарба берди. Дарлоу тўққизликдан тўпни олиб чиқди!

81. УХХХ!! Жеймснинг қанотдан оширган тўпи рақибига тегиб, дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

77. Яна бир вазият. Фред бу сафар ноаниқ зарба йўллади.

76. "Юнайтед" ҳисобни ошириб олиши мумкин эди. Гринвуднинг зарбаси ноаниқ кетди.

75. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Фернандеш пенальтидан унумли фойдаланди!

74. ПЕНАЛЬТИИИ!! Уиллок ўз жарима майдончаси ичида Рэшфордни йиқитди!

71. УХХХХ!! Хавфли вазият бўлиши мумкиг эди. Бурчакдан узатилган тўпни Фернандеш Магуайр томон ўтказиб юборди. Харри эса тўпга бироз ета олмади.

68. Фрейзернинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

64. Рэшфорд узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Тўп тўғри Дарлоу томон борди.

60. ЗАРБАААААА!! Марсьяль бир рақибини чиройли тарзда алдаб ўтиб, кучли зарба берди. Дарлоу тўпни қийинчилик билан қайтариб, бурчакка чиқариб юборди.

57. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Матичнинг пасидан кейин Фернандеш тўпни Жеймсга ўтказиб юборди. Даниэль эса яқин бурчакни нишонга олди!!!

54. "Ньюкасл" иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаганди. Энди ташаббус аста-секинлик билан манкунианликлар томонига ўтмоқда.

50. ЗАРБАААААААА!! Сен-Максимен жуда кучли зарба берди. Де Хеадан яна бир кучли реакция.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишди.

Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Жоэлинтонга яна бир бор тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

40. Фред зарба бериб кўрди. Дарлоу синовдан яхши ўтиб олди.

39. Уиллокнинг қанотдан оширган тўпи "Ньюкасл" футболчиларига насиб қилмади.

36. ГОООООООЛЛЛЛ!!! Алан Сен-Максименнинг кучли зарбаси дарвозага кириб кетди!

34. "Ньюкасл" олдинга ўтди. Крафт ўнг қанотдан тўпни дарвоза ёнига оширди. Фред тўпни бурчакка чиқариб юборди.

30. ГОООООООЛЛЛЛЛ!! РЭШФОРРРДДД!!! Ҳужумчи рақибини алдаб ўтди ва дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди!!

27. Альмироннинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

25. Жоэлинтон жароҳат олди. У алмаштирилиши мумкин.

21. "Юнайтед" узоқ вақт давомида ҳужум уюштирди. Марсьяль эса оддий жойда хато қилди ва тўп аутга чиқиб кетди.

19. Жеймснинг зарбасини Дарлоу ушлаб олди.

15. Ўйин темпи пастлаб кетди. Ўйин марказда кечмоқда.

10. Де Хеа пас оширишда хато қилганидан кейин Жоэлинтон тўпни эгаллаб олди ва Шелвига оширди. Жонжонинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

7. Жоэлинтон катта тезлик билан МЮ жарима майдончаси ичигача келди. Фред вазиятни бартараф қилди.

4. ЗАРБААААААА!!! Альмироннинг зарбасини Де Хеа бурчакка чиқариб юборди!

3. Жоэлинтон МЮ жарима майдончаси ичига кириб келди. Магуайр уни тўхтатди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари. Яқин вақтлар ичида "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасида навбатдаги учрашувини ўтказади. Рақиб - "Ньюкасл". Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+12   
22 фев 00:01:31
ФУТБ0Л
Шарапат кузатяпти хозир ёзади ёзмаса ачитади. Мю мухлислариникига ухлашидан олдин бииир осилиб олади турник урнида))
+10   
22 фев 02:02:14
Almalyk
Daniel Jeyms bilan Useyn Bolt aka ukamasmi))
+9   
22 фев 00:07:07
TOWKENT.PISKENT.MANCHESTER
ФУТБ0Л фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шарапат кузатяпти хозир ёзади ёзмаса ачитади. Мю мухлислариникига ухлашидан олдин бииир осилиб олади турник урнида))
Minusniyam bosiwga ulguriptiyu warapat)))
+8   
22 фев 06:55:35
ФУТБ0Л
Лазиз Абдулазиз фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Крыса ёмон асабинг бузилябдими ххахахахаха
Ха бечора ШАРАПАТ авжига чиколмайдиган булдингку)))))
Ёмммон ачияптими))) к, уй ёгидан суркаб ол))) куркаламуш))
+8   
22 фев 02:00:09
Asadbek Said
Vaay heyterlar endi inidan boshini chiqaruvdi, Bruno bir tepib kirgizvordi iniga..
+8   
22 фев 01:58:00
Bekzod.03.20
90 minut myu yutqazsin ochko yo‘qotsin, heyterlik qilaman janjal qilaman deb o‘tirganlaga rahmim keladida, achishyotgan bo‘lsa kerak xaxaxaxa
+8   
22 фев 00:06:40
TOWKENT.PISKENT.MANCHESTER
ФУТБ0Л фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шарапат кузатяпти хозир ёзади ёзмаса ачитади. Мю мухлислариникига ухлашидан олдин бииир осилиб олади турник урнида))
Minusniyam bosiwga ulguriptiyu warapat)))
+8   
21 фев 23:59:18
Улуғбек Бозоров
Манчестер Юнайтедга омад. Йирик ҳисобда ғалаба кутиб қоламиз !
Олға Манчестер Юнайтед
+7   
22 фев 02:04:23
Man_Utd Norin
Lazizjon qanisan jiyan
+6   
22 фев 01:37:02
Asadbek Said
Brunoni heyterlari yana yig'lashadi endi
+6   
22 фев 00:07:01
Farrux Nurboyev
Olg'a Manchester Yunayted!!!
+6   
22 фев 00:06:27
Farrux Nurboyev
Olg'a Manchester Yunayted!!!
+5   
22 фев 01:56:40
Man_Utd Norin
Fanatdoshlar g'alaba muborak Bruno da gol assist sardorlik bog'ichini berish kk endi
+5   
22 фев 01:50:43
TOWKENT.PISKENT.MANCHESTER
G'ALABA MUBORAK FANATDOWLAR!(warapatga qiyin b6ladigan b6ldida uyqusi qocdi becorani)
+5   
22 фев 01:50:04
TOWKENT.PISKENT.MANCHESTER
G'ALABA MUBORAK FANATDOWLAR!(warapatga qiyin b6ladigan b6ldida uyqusi qocdi becorani)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика