

Ушбу баҳснинг сўнгги дақиқасида баҳсли ҳолат юзага келди. Бурчакдан узатилган тўпга югуриб чиқиш чоғида манкунианликлар посбони Андре Онана рақиби Саша Калайжич билан тўқнашиб кетди. Ушбу вазият ВАР орқали кўриб чиқилди, бироқ бош ҳакам Саймон Хупер пенальти белгиламади.
АПЛ ушбу вазиятни ҳатолик деб баҳолади ва бош ҳакам Саймон Хупердан ташқари ВАР тизимида ишлаганлар Майкл Солсбери ва Ричард Уестени бир турга четлатди.



