UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  2 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

"Ливерпуль" "Кристал Пэлас"ни тор-мор келтирди Янгиликлар

"Ливерпуль" "Кристал Пэлас"ни тор-мор келтирди

Англия Премьер-Лигаси 31-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ҳамда "Кристал Пэлас" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.


"Ливерпуль" - "Кристал Пэлас" 4-0

00:15, "Энфилд"

Голлар: 1:0 – 23 Александер-Арнолд, 2:0 – 44 Салах, 3:0 – 55 Фабиньо, 4:0 – 69 Мане.

"Ливерпул" – Алиссон, ван Дейк, Гомес, Александер-Арнолд (Уильямс, 74), Робертсон (Эллиот, 84), Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон (Окслейд-Чемберлен, 64), Мане (Кейта, 84), Салах, Фирмино (Минамино, 74).

"Кристал Пэлас" – Хеннесси, Сако, Уорд, ван Анхолт, Кэйхилл, Макартур (Ридевалд, 66), Таунсенд, Маккарти, Куяте (Миливоевич, 66), Заа (Майер, 15), Айю (Пьеррик, 84).

Учрашув якунланди.  


90+2. "Ливерпуль" учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда ҳам рақиб майдончасини ёндирмоқда!!!

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

90.САААААААЛАҲ. Яна бир ажойиб имкониятдан "Ливерпуль" етакчиси фойдалана олмади

89. "Ливерпуль" навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди. Лондонлик ҳимоячилар яна бир бор бурчакка тўпни чиқариб юборди.

Зарбалар бўйича ҳисоб: 18 - 3

85.  "Кристал Пэлас" таркибида ўзгариш: Айю ўз ўрнини Пиррикга бўшатиб берди.

85. Клооп учрашувдаги сўнгги ўзгаришларни амалга оширмоқда. Манени ва Эллиот Робертсонни алмаштирди.

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 72% - 28% 

79. "Ливерпуль" тўхташ нима эканлигини унутиб қўйганга ўхшайди, улар рақиблар дарвозасига ҳужумлар ёмғирини ёғдиришда давом этмоқда.

74. Юрген Клооп бир йўлла иккита ёш футболчини майдонга "ташламоқда". Майдонда ҳаракат қилган Фирмино ва Трент Александр-Арнольд ўрнига Уильямс ва Минамино учрашувни якунлаб қўяди.


Фирмино, Салаҳ ва Мане триоси томонидан амалга оширилган ҳужумни сенегаллик ҳужумчи ажойиб тарзда якунлаб, ҳисобни 4-0 кўринишга келтириб қўйди.

69. ГООООООООООООООООООООЛ. МАНE

66. Рой Ходжсон бир йўлла иккита ўзгариш амалга оширди. Майдонни Куяте ва Макартур тарк этди, уларнинг ўрниларига учрашувни Миливоевич ва Ридевалд давом эттиради.

65Окслейд-Чемберлен майдонга тушиши билан чап оёғини синаб олди, бироз зарбага озгина аниқлик етишмади.

64. Мезбонлар сафида илк ўзгариш. Жамоа сардори Хендерсон ўрнига майдонга Алекс Окслейд-Чемберлен тушди.

63. Ажойиб зарбаааа! Салоҳ учрашувда дубл қайд этиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.


58. Вейндалдумда яна бир ажойиб имконият, аммо бу сафар ҳам мезбонлар ярим ҳимоячисининг зарбасини Хеннесси бартараф этди.

55. ГОООООООООООООЛ. ВУУУУУУУУУУУУУУУУУЙ!!!!!!! Мана бу зарба Фабиньо 25 метрлардан дахшатли "пушка" йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

52. Рой Ходжсон шогирдлари рақибларига қарши ҳеч нима қила олишмаяпти. Ливерпуль жамоаси лондонликларнинг жарима майдончасида қамал қилишда давом этмоқда.

48. "Мерсисайд"ликларнинг навбатдаги ҳужуми офсайд сабабли тўхтаб қолди.

47. САЛААААААААААААААҲ. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида яна битта гол уриши мумкин эди, аммо мисрлик футболчи тўпга етиб бора олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!  

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб 2-0 мезбонлар фойдасига

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 
44. ГООООЛ!!! Муҳаммад Салоҳ ниҳоят ўз ниятига етди. Фабиньо томонидан ажойиб узатмадан сўнг, мисрлик ҳужумчи ҳисобни 2:0 га ўзгартиди.

42. "Кристал Пэлас"нинг кам сонли ҳужумларидан бирини амалга оширди, Маернинг зарбасига аниқлик етишмади.


41. Салоҳ! учрашувда ҳисобни ўзгартиши мумкин эди, Мисрлик футболчи меҳмонлар дарвозабони дарвозадан бироз узоқлашганини кўрди ва зарба берди, аммо зарбасига бироз аниқлик етишмади.

37. УХХХХХХХХХХХ. Вейналдум яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Бу сафар недерландиялик ярим ҳимоячи Маненинг ажойиб узатмасини бекорга совурди.

36. Ҳозирча учрашув бир томонлама кечмоқда. "Ливерпуль" жамоаси рақибларига ҳеч қандай имконият беришмаяпти.

33. Бу сафарги жарима зарбасини мезбонлар сафида Фабиньо амалга оширди, зарба анча ноаниқ кетди.

32. Яна битта жарима зарбаси. Меҳмонлар ўз жарима майдончалари атрофида рақибларига қўполлик ишлатишдан чарчашмапти.

29. "Ливерпуль" ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. Мезбонларнинг навбатдаги бурчак зарбасидан узатилган тўп ван Дейк боши билан йўллади, бироз ноаниқ.

27. Яна бир хавфли жарима зарбаси. Робертсон узатиб берган тўп мезбонлар сардорига келиб тушди, унинг зарбаси эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди

Трент 20 метрлардан йўллаган жарима зарбаси тўғри дарвоза тўрига бориб тушди.

23. ГОООООООООООООООООООЛ. Трент Александр-Арнольд

22. Хавфли жарима зарбаси, тўп қаршисида "Ливерпуль"нинг бир нечта футболчиси


21. Учрашувдаги илк бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширади. Қанотдан кириб борган Вейналдум зарба йўллади, зарбага меҳмонлар ҳимоячиси "блок" қўйди.

18. Зарбаааааааа! Фирмино жарима майдончасидан кучли зарба йўллади, меҳмонлар дарвозабони Хеннесси ўз ўрнида. 

16. Учрашувдаги дастлабки ўзгариш, меҳмонлар сафида дастлабки дақиқалардан майдонга тушган Уилфред Заа ўрнида Макс Майер ҳаракат қилади.

15. Ана холос, "Кристал Пэлас" етакчиси Уилфред Заа жароҳат олган кўринади. Энди Рой Ходжсон жамоаси янада қийналиши аниқ.

15. Учрашувнинг дастлабки ўн беш дақиқаси якунланди, ҳозирча жамоалар ўрта темпда ҳаракат қилишмоқда.

10. Ҳендерсон! Мане томонидан узатилган ажойиб узатмани йўққа чиқарди.

8. Учрашувдаги дастлабки хафли вазият. Вейналдум меҳмонлар жарима майдончасига кириб бориб, зарба йўллади, бироз ноаниқ.

2. Учрашувнинг дастлабки дақиқасида мезбонлар топга эгалик қилишмоқда.

1. Ўйин бошланди! 

"Кристал Пэлас" жамоаси ўйин олди машғулотлар жараёнида.

"Ливерпуль" етакчиси Муҳаммад Салоҳ бугун карантиндан сўнг илк бор учрашувни асосий таркибда бошлайди.

Энфилд ўйинга тайёр! 

- Учрашув 00:15да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Ливерпуль"ва "Кристал Пэлас" клуби ўртасидаги ажойиб тўқнашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика