АПЛ жамоасида бош мураббий ўзгарди

Mirjalol Normatov
27 ноя 2022
Гари О'Нил "Борнмут" бош мураббийига айланди.

Клуб 39 ёшли мутахассис билан шартнома имзоланганини маълум қилди. Келишув бир ярим йилга мўлжалланган ва уни яна бир мавсумга узайтириш имкони бўлади.

О'Нил 2021 йил февралида "Борнмут" мураббийлар штабига кирганди. 2022 йил августида Скотт Паркернинг истеъфосидан кейин у бош мураббийлик вазифасини бажарувчи бўлиб турганди. Унинг қўл остида жамоа 12 ўйинда қатнашди.

15 турдан кейин "Борнмут" 16 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: twitter.com/afcbournemouth