

Харри Уилсон 17-дақиқада тўп киритиб, лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. “Ливерпуль” бунга 57-дақиқада Флориан Вирцнинг голи орқали жавоб берди. Мерсисайдликлар 90+4 дақиқада Коди Гакпонинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди, аммо Харрисон Рид 90+7 дақиқада мувозанатни тиклади ва баҳс дуранг билан якунланди.
“Ливерпуль” 20 турдан сўнг АПЛ турнир жадвалида 34 очко билан 4-ўринда, “Фулхэм” 28 очко билан 11-ўринда бормоқда.





