UZ

Сўнгги янгиликлар

08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  1 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  12 02:29Левандовски масаласи ёпилди  4 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  1 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  7 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  5 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1

АПЛ. Сарри ҳеч қаерга кетмоқчи эмас. "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. Сарри ҳеч қаерга кетмоқчи эмас. "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлуб этди

АПЛнинг 28-тури доирасидаги "Челси" - "Тоттенхэм" учрашуви якунланди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

"Челси" - "Тоттенхэм" 2:0
Голлар: Педро (57, 1:0), К.Триппьер 84 (автогол)


"Челси":
Кабальеро, Аспиликуета, Рюдигер, Давид Луис, Алонсо, Жоржиньо, Канте, Ковачич (Лофтус-Чик, 77), Педро, Игуаин (Жиру, 80), Азар (Виллиан, 60).
"Тоттенхэм": Льорис, Трипьер, Альдервейрлд, Санчес, Девис, Уинкс, Сиссоко, Эриксен, Ламела, Сон (Моура, 80), Кейн.

Челси

Педро Родригес - 57', Киран Триппьер - 84'

Премьер-лига . 28-тур

28/02/2019, 01:00

0
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Стадион: Stamford Bridge, 40542 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
57'  Педро Родригес
57'  Сесар Аспиликуэта
60'  Эден Азар (Виллиан)
77'  Матео Ковачич (Рубен Лофтус-Чик)
84'  Гонсало Игуаин (Оливье Жиру)
84'  Киран Триппьер
90'  Давид Луис
70'  Эрик Ламела (Фернандо Льоренте)
80'  Сон Хын Мин (Лукас Моура)
85'  Мусса Сиссоко (Дэнни Роуз)
90'  Гарри Кейн

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. МЕЗБОНЛАР МУҲИМ ҒАЛАБАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ. ЎЗ НАВБАТИДА САРРИ ҲАМ ОЛДИДАГИ ТАНҚИДЛАРНИ БИРОЗ БЎЛСА-ДА, АРИТДИ.

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Ўйин сурати тушганича йўқ. Ҳаракат қилишмоқда жамоалар.

84. ГГГГГГГГГГГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Трипьердан қовун. У дарвозабонга тўпни ошираман деб автогол уриб қўйди.

84. Ўзгариш. Игуаин ўрнига Жиру.

83. Уинкснинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

80. Ўзгариш. Ўйинда жуда фаол бўлган Сон ўрнида Моура ўйнайди.

77. Ўзгариш. Ковачич ўрнига Лофтус-Чик.

71. Ўйин сурати бироз тушди. Ҳозирча хавфли вазиятлар содир қилинмаяпти.

Орадан 68-дақиқа ўтди. "Тоттенхэм" ҳали ҳам дарвозага аниқ зарба бера олмади.

67. Алдервейрлднинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

65. Ташаббус "шпорлар"да. Девиснинг чап қанотдан узатган тўпига Кейн аниқ зарба бера олмади.

64. Даҳшат ҳужум ва даҳшат ҳимоя. Аслида ҳимоячи вазифасини Педро бажарди. Эриксен рақиб жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олди ва бир неча рақибини алдаб ўтди. Педро эса таваккалга бориб, Эриксеннинг оёғига ташланиб, тўпни олиб қўйди.

60. Ўзгариш. Азар ўрнига Виллиан.

57. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Педро ўнг қанотдан Алдервейрлдни алдаб ўтди ва дарвозага зарба берди. Очкодан гол, 1:0!

55. Кичик устунлик мезбонлар томонига ўтди.

53. ГОООООООЛЛЛЛ!!!! ЭМААССССС!!! Игуаин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол қилди. Аммо оффсайд.

48. "Челси" иккинчи бўлимни катта иштиёқ билан бошлади. Алонсонинг зарбаси ҳимоячиларга тегган ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.

47. Тайм стартиданоқ Игауин зарба берди. Аммо ҳимоячиларнинг блокидан ўтмади бу.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ. ТАНАФФУС.

44. ЗАРБААААААА!!! Уинкснинг узоқ масофадан берган зарбаси Кабальеронинг устидан ўтиб, тўсинга тегиб майдонга қайтди.

43. "Тоттенхэм" ушбу стандартдан ҳам унум чиқара олмади.

42. Кейннинг зарбасини ҳимоячи қайтариб юборди. Бурчак зарбаси.

41. Ғалати статистика. Ўйин ҳужуморроқ кечаётган бўлса-да, аниқ зарба кўрмадик...

34. "Тоттенхэм"дан хавфли вазият. Санчеснинг зарбаси ҳимоячига тегган ҳолда Сонга борди. Унинг пасидан кейин Кейннинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Аммо унгача кореялик футболчи оффсайдда қолгани қайд этилди.

31. "Тоттенхэм" ҳужумда фол ишлатди. Бироқ "Челси" тезда тўпни йўқотди. Сон Хен Миннинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

Харри Кейн фейр-плей қоидаларига риоя қилмагани "Челси" футболчиларига ёқмади.

26. Территориал устунлик меҳмонлар тарафига ўтмоқда. "Челси" бироз ҳимояга чекинди.

24. Девиснинг пасидан кейин Сон тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди. Акс ҳолда кореялик дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди.

21. Жоржиньонинг пасини Игуаин қабул қилиб олганида ҳисоб очилиши мумкин эди. Аммо Льорис тўпга пешвоз чиқди.

19. Льорис пас оширишда хатога йўл қўйди. Оқибатда тўпни "Челси" футболчилари эгаллаб олишди. Азарнинг пасидан сўнг Игуаинниг берган зарбасига аниқлик етишмади.

16. Майдондаги жамоаларнинг ҳужум ташкил этишида узилишлар кўп бўлмоқда.

13. Ковачичнинг 18 метрлардан қайчи усулидаги берган зарбасига аниқлик етишмади.

Соналдо учрашувда жуда фаол ўйнамоқда.

8. Кантенинг ўнг қанотдан узатган тўпига Педро боши билан зарба бера олмади. Албатта, унинг бўйи бироз пастроқ-да.

6. ЗАРБААААААААА!!!!!! Игуаиннинг зарбасини устун қайтарди, ҳолос. Льорис вазиятни қўлдан чиқариб юборганди.

5. Алонсонинг жаримадан берган зарбасини жонли девор қайтарди.

4. Уинкс ўз дарвозаси яқинида Азарни йиқитди. Хавфли жарима зарбаси.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Бугун "Челси" дарвозасини Вилли Кабальеро қўриқлайди. Кепа эса Лига Кубоги финалидаги қилиғи учун жазосини олмоқда.

- Учрашув бошланмоқда.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика