АПЛ. "Вест Бромвич" "Челси"ни шарманда қилди

Narzulla Saydullayev
3 апр 2021, 18:30
Англия премьер лигасининг 30-туридан ўрин олган "Челси" - "Вест Бромвич" учрашуви бўлиб ўтди.

Лондоннинг "Челси" жамоаси кутилмаганда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Тухель шогирдлари учун ўйин омадли бошланганди, 27-дақиқада Пулишич ҳисобни очди. Лекин орадан икки дақиқа ўтиб, Тиаго Сильва иккинчи сариқ карточка ишлаб олди ва жамоасини камчиликда қолдириб кетди. 

Шундан кейин мезбонлар анча қийналиб қолишди ва кетма-кет тўртта гол қўйиб юборишди. Маттеус Перейра дубль қайд этган бўлса, Робинсон ва Диань биттадан гол уришди - 1:4. 

71-дақиқада Мэйсон Маунт орадаги фарқни қисқартирди, лекин бундан ортиғига "аристократлар"нинг кучи етмади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Робинсон ҳам иккинчи голини киритиб, якуний нуқтани қўйди - 2:5. 


Англия чемпионати
30-тур
Челси – Вест Бромвич 2:5 (1:2, 1:3)
3 апрель, «Стэмфорд Бридж»
Голлар:
1:0 – 27 Пулишич, 1:1 – 45 Матеус Перейра, 1:2 – 45 Матеус Перейра, 1:3 – 63 Робинсон, 1:4 – 68 Диань, 2:4 – 71 Маунт, 2:5 – 90 Робинсон.
Челси – Менди, Джеймс, Аспиликуэта, Зума, Алонсо, Пулишич (Маунт, 46), Жоржиньо (Хавертц, 72), Зиеш (Кристенсен, 33), Ковачич, Тиаго Силва, Вернер.
Вест Бромвич – Джонстон, О`Ши (Иванович, 24; Робинсон, 37), Ферлонг, Таунсенд, Мэйтленд-Найлз, Матеус Перейра, Йокушлу, Аджайи, Филлипс (Ливермор, 89), Бартли, Диань.
Огоҳлантиришлар: Тиаго Силва (5), Диань (14), Ковачич (66).
Четлатиш: Тиаго Силва (29).



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia