

Яқин соатларда "Челси" - "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" - "Лидс" ўйинлари қолдирилиши кутилмоқда. Бошқа муддатга кўчириладиган ўйинлар рўйхати кенгайиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари Англияда футбол баҳслари ўтказилмаганди. Сабаби, 8 сентябрь куни Британия қироличаси Елизавета II вафот этганди.
Шунингдек, душанба куни тушдан кейин Европа лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган “Арсенал” – ПСВ ўйини бошқа муддатга қолдирилгани маълум бўлди.



