UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Манжукич "Милан" учун 5 клубга рад жавобини берди  0 18:49Ҳаким Фузайлов - «Динамо» бош мураббийи  0 18:26АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  2 18:19Шота Арвеладзе "Пахтакор" янги бош мураббийини табриклади  10 18:09"Саутгемптон" тўпурари коронавирусга чалинди  0 17:48"Лорьян"нинг 11 нафар футболчиси коронавирусга чалинди  0 17:47"Пахтакор" Питер Хюистра бошчилигида машғулот ўтказди  8 17:38Питер Хюистра "Пахтакор" тарихидаги иккинчи голландиялик мураббий  9 17:34Бир кун кечиккан "Тезкор студия". Янги хорижлик мураббийлар, Жаъфар Ирисметов ва Илҳом Қурбоновга қўнғироқ  3 17:30"Эвертон" "Бавария" форвардини ижарага олмоқчи  0 17:14Бруну Фернандеш рекорд ўрнатди  6 16:58ОЧЛ-2021. Гуруҳ босқичи апрель ойида марказлашган ҳолда ўтади   8 16:51Погба: "Энг зўри бўлиш учун энг зўрларни ютиш керак"  9 16:31Элдор Шомуродов италян тилидаги қайси сўзларни ёдлаб олди?  15 16:25ОФК 2021 йилда қитъа миқёсида ўтадиган тўрт мусобақани бекор қилди  5

АПЛ. Бугунги 2 та ўйин учун превью (+турнир жадвали) Янгиликлар

АПЛ. Бугунги 2 та ўйин учун превью (+турнир жадвали)

Бугун, 19 июндан АПЛда 30-тур баҳслари старт олади.

Бугун 2 та ўйин бор, шулардан бири тур марказий баҳс бўлиб, унда “Манчестер Юнайтед” Лондонда “Тоттенхэм” меҳмони бўлади. 

Демак, қуйида “Норвич” – “Саутгемптон” ва “Тоттенхэм” - “Манчестер Юнайтед” учрашувининг ўйин олди тафсилотларига батафсил тўхталамиз.

19.06 22:00 (Тошкент вақти) “Норвич” - “Саутгемптон"

"Норвич" иштирокидаги охирги икки ўйинда бир хил 1:0 ҳисоби қайд этилган. Бирида "Лестер"ни ютган бўлса, иккинчисида "Шеффилд Юнайтед"га мағлуб бўлган. Жамоа турнир жадвалида энг охирги ўринда бормоқда. 

"Саутгемптон" рестартдан олдинги сўнгги икки ўйинда "Ньюкасл" ва "Вест Хэм"га ютқазганди. Клуб турнир жадвалида 14-поғонага жойлашган.

Таркиблар бўйича

Ҳимоячи Сэм Байрам ва ярим ҳимоячи Онель Эрнандес жароҳат туфайли "канарейкалар"га ёрдаб бера олмайди. 

Жамоа бош мураббийи Даниель Фарке ҳимоя марказида Бен Годфри-Грант Хэнли жуфтлигидан фойдаланиши кутилмоқда. Шунингдек, яна бир ҳимоячи Тимм Клозе жамоасига ёрдам беришга тайёр ҳолатда.    

Клуб битта ҳужумчи хизматидан фойдаланади - бу финляндиялик Теэму Пукки.  

Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Мусса Женепо қизил карточка олгани боис бу ўйинда ўз жамоасига наф келтира олмайди.

Ральф Хазенхюттль жамоасида Натан Редмонд сафга қайтган ва у чап қанот ярим ҳимоясида тўп тепади. Қарама-қарши қанотдан Стюарт Армстронг жой олиши кутиляпти.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Норвич” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Саутгемптон” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

86 та

29 (34%)

5:0

31 (36%)

4:0

26 (30%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Норвич"нинг охирги 4 уй учрашувида камида 2 та гол урилган (Премьер-лига).

- "Канарейкалар" охирги 5 уй ўйинидан фақат 1 тасида ютқазган (Премьер-лига).

- "Саутгемптон" сўнгги 5 сафар ўйинидан 3 тасида ғалаба қозонган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Норвич" (4-2-3-1): Крул - Эронз, Хэнли, Годфри, Луис – Тетти, Маклейн – Буэндиа, Дуда, Кантуэлл – Пукки

"Саутгемптон" (4-4-2): Маккарти - Уокер-Питерс, Стивенс, Беднарек, Бертранд – Армстронг, Уорд-Проуз, Хёйбьерг, Редмонд – Ингз, Лонг

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Байрам, Эрнандес (“Норвич”) 

Сўроқ остида: Хэнли, Циммерман (“Норвич”)

Норвич Сити

Премьер-лига . 30-тур

19/06/2020, 23:00

3
:
0
Тугади

Саутгемптон

Дэнни Ингс - 49', Стюарт Армстронг - 54', Натан Редмонд - 79'

Стадион: Carrow Road, 0 томошабин

Бош ҳакам: Kevin Friend

45'
90'
62'  Тодд Кантуэлл (Онель Эрнандес)
62'  Том Трибулл (Марио Вранчич)
80'  Теему Пукки (Ондрей Дуда)
80'  Эмилиано Буэндиа (Адам Айда)
89'  Йосип Дрмич (Josh Martin)
90'  Макс Ааронс
49'  Дэнни Ингс
49'  Стюарт Армстронг
54'  Стюарт Армстронг
54'  Дэнни Ингс
73'  Дэнни Ингс
79'  Натан Редмонд
79'  Майкл Обафеми
82'  Стюарт Армстронг (Че Адамс)
82'  Майкл Обафеми (Уильям Смоллбоун)
88'  Дэнни Ингс (Натан Телла)
89'  Натан Редмонд (Софьян Буфаль)
90'  Ян Валери (Кайл Уокер-Питерс)

20.06 00:15 (Тошкент вақти) “Тоттенхэм” - “Манчестер Юнайтед"

"Тоттенхэм" ўзига келиб олиши учун танаффус озгина бўлса-да, фойда бўлган бўлса керак, чунки жамоа рестартдан олдинги барча мусобақаларда охирги 6 ўйинда ғалаба нималигини билмаганди. Чемпионлар Лигаси ва Англия Кубогидан чиқиб кетган "шпорлар" эндиликда бор эътиборларини АПЛга қаратишган. Моуриньо шогирдлари турнир жадвалида 8-ўринга жойлашишган. 

"Манчестер Юнайтед"да хушхабарлар янграяпти. Рэшфорд ва Погба сафга қайтган. Улар бугунги ўйинда қатнашишдан умидвор. МЮ охирги 5 ўйинда енгилмаган ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Таркиблар бўйича

Деле Алли ирқчиликка оид ҳазили учун дисквалификация қилинган ва бугунги ўйинда қатнашмайди. Жозе Моуриньо 4-3-3 схемасидан фойдаланиши кутилмоқда.

Ёшлардан ҳужумчи Парротт ва ҳимоячи Танганга жароҳатда бўлса, Сон Хён Мин ва Ло Чельсонинг бугунги иштироки сўроқ остида турибди.

Моуриньо жума оқшомида ярим ҳимоя марказини Танги Ндомбелега ишонади. 

Фил Жонс - Сульшернинг жароҳат билан боғлиқ ягона муаммоси. 

Мураббийлар штабини энг хурсанд қиладигани, шубҳасиз, Рэшфорд ва Погбанинг қайтиши. Рэшфорд асосий таркибда тушиши, Погба захирада қолдирилиши кутилмоқда. 

Фред  Матич ёки Мактоминей билан майдон марказида жуфтлик ҳосил қилади.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар


Жами ўйинлар сони

“Тоттенхэм” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Ман. Ю” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

191 та

51 (27%)

6:1

91 (47%)

5:0

49 (26%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Юнайтед"нинг охирги 6 меҳмон ўйинида камида 2 та гол урилган (Премьер-лига). 

- МЮ "Тоттенхэм"га қарши сўнгги 3 учрашувда ҳалаба қозонган (барча мусобақалар).

- "Тоттенхэм" ўз уйидаги охирги 3 ўйинда рақиблар дарвозасига камида 2 та тўп киритган (Премьер-лига). 

- МЮ сўнгги 5 ўйинда мағлуб бўлмаган (Премьер-лига).    

Тахминий таркиблар

"Тоттенхэм" (4-3-3): Льорис - Орье, Санчес, Алдервейрелд, Дэвис - Сиссоко, Уинкс, Ндомбеле - Моура, Кейн, Сон 

"Манчестер Юнайтед" (4-2-3-1): Де Хеа - Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу - Фред, Матич - Жеймс, Фернандеш, Рэшфорд - Марсьяль

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Парротт, Танганга ("Тоттенхэм") 

Сўроқ остида: Фойт, Ло Чельсо, Сон ("Тоттенхэм"), Туанзебе, Жонс ("Манчестер Юнайтед") 

Тоттенхэм

Стивен Бергвейн - 27'

Премьер-лига . 30-тур

20/06/2020, 01:15

1
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 81'

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jon Moss

45'
90'
27'  Стивен Бергвейн
27'  Серж Орье
70'  Стивен Бергвейн (Джовани Ло Чельсо)
70'  Эрик Ламела (Жедсон Фернандеш)
90'  Эрик Дайер
41'  Дэниел Джеймс
62'  Дэниел Джеймс (Мэйсон Гринвуд)
63'  Фред (Поль Погба)
78'  Антони Марсьяль (Одион Игало)
78'  Виктор Линделеф (Неманья Матич)
81'  Бруну Фернандеш
89'  Скотт Мактоминей (Эрик Байи)

Турнир жадвали


Шерзод Нурматов тайёрлади. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика