UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  6 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

АПЛ. "Арсенал" сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлди Янгиликлар

АПЛ. "Арсенал" сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлди

Англия Премьер-лигаси 30-тури доирасидаги "Брайтон" - "Арсенал" учрашуви якунланди.


ЯНГИЛАШ


"Брайтон" – "Арсенал" 2:1 

20 июнь, 19.00, «Фалмер»

Голлар: 0:1 – 68 Пепе, 1:1 – 75 Данк, 2:1 – 90 Мопе.

"Брайтон" – Райан, Данк, Уэбстер, Берн, Скелотто (Монтойя, 71), Муй (Марч, 46), Проппер, Гросс (Коннолли, 71), Биссума (Мак Аллистер, 90), Троссард (Стивенс, 87), Мопе.

"Арсенал" – Лено (Мартинес, 40), Бельерин, Колашинац, Мустафи, Холдинг, Гендузи, Себальос (Уиллок, 87), Пепе (Нелсон, 87), Ляказетт (Нкетиа, 78), Обамеянг, Сака (Тирни, 87).

Огоҳлантиришлар: Берн (30), Муй (44), Ляказетт (54).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўйин якунланди.

"Арсенал" ҳимоячиларнинг бироз эътиборсизлик қилишди ва бундан мезбонлар ҳужумчиси Нил Мопе фойдаланиб қолди ва ҳисобни 2:1 қилиб қўйди.

90+5. ГООООООООООООООООООООООЛ. "Брайтон" учрашувнинг сўнгги сониясида ҳисобни ўз фойдасига ўзгартирмоқда.

90+2. Учрашувдаги сўнгги бурчак тўпи "Арсенал" томонидан амалга оширилди, "Брайтон" ҳимоячилари тўпни жарима майдончаларидан чиқариб юборишди.

90+ 1. "Арсенал" учрашув сўнггида ғалабани илиб кетишга ҳаракат қилмоқда, лекин барча ҳаракатлар бефойда кечмоқда.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89. "Брайтон" таркибида ҳам ўзгариш. Майдони Леандро Троссард тарк этди, унинг ўрнига Стивенс майдонга тушди.

88.  "Арсенал" бир йўлла учта ўзгариш амалга оширмоқда. Майдонни Сака, Пепе ва Себальос майдони тарк этишди, уларнинг ўрниларига Нельсон, Виллок ва Тирни ўйини якунлаб қўйишади.

85. Учрашув асосий вақти якунланишига беш дақиқа қолди. Ҳозирча ҳисоб 1:1

84. "Брайтон" учрашувдаги ўнинчи бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳозирча барчаси бефойда бўлмоқда

82. Пьер-Эмерик Обамеянг яна бир бор зарба йўллади, бу сафар ҳимоячилар тўпни бурчакка чиққариб юборишди.

80. Обамеянг!!!!!! Чамаси 22 метрлардан йўллаган зарбасини мезбонлар дарвозабони Раян бартараф этишга эришди.

79.  Хавфли ҳужум. "Арсенал" тўп ўтказиб юборганидан сўнг ҳужум қилишни бошлаб юборди, ҳозирча фақатгина бурча зарбаши ишлаб олди.

78. Ляказетт жуда қўпол ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли лондонликлар мураббийи Артета французни заҳирага олишга қарор қилди, унинг ўрнига Эдвард Нкетия ўйинни давом эттиради

 

"Брайтон" ярим ҳимоячиси Грос бурчак тўпини амалга оширди. "Арсенал" жарима майдончасида бошланиб кетган палла-партиш вазиятдан Данк унумли фойдаланди

75. ГОООООООООООООООЛ. Мезбонлар футболчиси "Арсенал" жарима майдончасидаги палла-партишдан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди

71. Грэм Поттер бир йўла икки ўзгаришни амалга оширмоқда: Мартин Торральбо Монтойя Эсекьель Матиас Счелотто, Аарон Коннолли эса Паскаль Гросни алмаштирди

Пепе Сака томонидан бошлаб берган ҳужумни Пепе моҳирона ҳаракат билан дарвозага жойлаб қўйди. Бу сафар "Брайтон" дарвозабони Раян жамоасига ёрдам бера олмади

68. ГОООООООООООООООООЛ. Пепе учрашувда ҳисобни очди 

66. АЖОЙИБ СЕЙВ! Райан қийин вазиятда жамоасини голдан қутқарди.

64. Бурчак тўпи. "Брайтон" тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди.

63. "Брайтон" қарши ҳужумда "Арсенал"ни жазолаши мумкин эди, аммо ҳимоячилар тўпни бурчакка чиққариб юборишди. 

59. Обамеянгнинг зарбаси! Жонли девор зарбани "зарарсиз"лантирди

58.  Жарима майдончасасининг ёнгинасида"Арсенал" ҳужумчиси Ляказетта қарши қўполлик ишлатилди. Хавфли вазият!

56. Зарбаааааааааааааааа. Мезбонлар аъзоси Муй яқин масофадан кучли зарба йўллади. Мартинес ижросида навбатдаги сейф

54. "Брайтон" дарвозабони Райан йиқитилди , навбатдаги сариқ карточка Ляказетт

52. Гол! Обамеянг дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, гол уришга эришди. Аммо ҳакамлар вазиятни офсайд деб ҳисоблашди

48. Ҳар икки жамоа ҳам иккинчи таймни бироз суст бошлашди

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак янгради.

Иккинчи тайм олдидан ўзгариш: Солли Март Аарон Mоойни алмаштирди.

Биринчи тайм якунланди.

45+ 5. Хавфли ҳужум. Биринчи тайм сўнгги сонияларида мезбонларда ажойиб имконият бўлди.

45+4.  Лондонликлар "Брайтон" дарвозасига ҳужумлар ёмғирини ёғдирмоқда. Ҳозирча мезбонлар ҳимояси ажойиб ҳаракат қилмоқда.

45+ 3. Ляказетт!!!! Ўн томондан узатилган тўпга мослаша олмади. Яна бир ажойиб имкониятни қўлдан бой берди.

 45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.

45.  Учрашувдаги иккинчи сариқ. "Брайтон" футболчиси Моой Дани Себальосга қўполлик ишлатди

43. Муй!!!. Жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Дамиан Мартинес ўз ўрнида.

40. Учрашувдаги илк ўзгариш. "Арсенал" дарвозабони Лено жароҳат сабабли учрашувни бошқа давом эттира олмайдиган бўлди, унинг ўрнига Дамиан Мартинес учрашувни давом эттиради.

36. Ўйинда бироз танаффус. "Брайтон" ҳужумчиси Мопе "Арсенал" дарвозабони Ленога қўполлик ишлатди.

32. Ухххххх. "Арсенал" ижросида навбатдаги ажойиб ҳужум. Бурчакдан бошланган ҳужумни Ляказетт аниқ зарба билан якунлади. Дарвозабон ўз ўрнида!

30. Ўйиндаги илк сариқ карточка Паскаль Гросга кўрсатилди, у Николя Пепени қўполлик билан тўхтатиб қолган эди"

28.  Яна бир жарима зарбаси. Эктор Бельерин "Брайтон" ярим ҳимоячиси Аарон Моойга қўполлик ишлатди

25. Мезбонлар ижросида навбатдаги бурчак зарбаси амалга оширилди. "Арсенал" футболчиси ҳужумни бартараф этди.

24. Cooling Break. Ўйинчилар сув ичиб олишади.  

22. Майдон марказида "Брайтон" футболчиси Пепега қўполлик ишлатди .

 21. Хавфли ҳужум!  Лено ўз ўрнида! "Брайтон" ҳужумчиси Мопе лондонликлар жарима майдончасига кириб бориб зарба йўллади,

18. "Арсенал" футболчиси Сака жарима майдончасига кириб бориб еқилди, ҳакам ҳозирча жим

14. Очиқ футбол давом этмоқда. Ҳар икки жамоа вакиллари ҳимояни умуман ўйламасдан ҳаракат қилишмоқда

12. Бурчак тўпи. "Брайтон" футболчилари имкониятдан фойдалана олишмади

8.  "Арсенал" ижросида яна битта хавфли ҳужум. Сака дарвоза устуни пойламоқда!!!!

5. Ухххххх. Обамеянгнинг зарбаси бироз ноаниқ кетмоқда

1. Учрашув бошланди!


Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун биз биргаликда АПЛ 30-тури доирасидаги "Брайтон" ҳамда "Арсенал" жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб борамиз. Катта футбол қайтмоқда!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика