UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Европа лигаси. "Милан"дан иродали ғалаба, "Тоттенхэм" дуранг ўйнади, "Лестер" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 00:28Конференциялар лигасининг дастлабки финали ўтказиладиган стадион маълум қилинди  3 00:14Европа лигаси. "Арсенал", "Рома", "Наполи" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:51Моуринью - Артета ҳақида: "Арсенал"да ишлаш учун юқори савияда бўлиш керак, демак..."  1 23:32Паредес: "Умид қиламанки, Месси ПСЖга ўтади"  1 23:15Сульшер жамоада жароҳатланганлар ҳақида гапирди  2 22:52Миллатлар лигаси ярим финалида финал олдидан финаллар бўлади  13 22:44"Қўлқопинг эскирдими? Мана, янгиси!"  12 22:35"Барселона" футболчиларга январь ойи учун маош тўламайди  2 22:14Европа лигаси. "Милан", "Тоттенхэм", "Лестер" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 21:45Зиданнинг келажаги “Боруссия М” билан ўйиндаги натижага боғлиқ (Cadena Ser)  4 21:31АПЛ. Ноябрь ойи рамзий жамоаси (90 min)  9 21:20Роналду: “750 та гол, 750 та қувончли лаҳзалар, мухлисларимиз юзидаги 750 табассум”  11 21:10“Ман Сити” ҳимоячиси бўлажак трансфер ойнасида “Арсенал”га ўтиши кутилмоқда  4 21:09Йиғлаётган Фомин, Элгужадан "хайр". АГМК - "Бухоро" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  8

АПЛ. Ляказеттнинг самарали ҳаракатлари "Арсенал"га "Ливерпуль" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

АПЛ. Ляказеттнинг самарали ҳаракатлари "Арсенал"га "Ливерпуль" устидан ғалаба келтирди

Англия чемпионати 36-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Ливерпуль" учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бордингиз.


Арсенал – Ливерпуль 2:1 

«Эмирейтс»

Голлар: 0:1 – 20 Мане, 1:1 – 32 Ляказетт, 2:1 – 44 Нелсон.

Арсенал – Мартинес, Давид Луис, Холдинг, Тирни, Соареш (Мэйтленд-Найлз, 76), Торрейра (Себальос, 57), Жака, Нелсон (Обамеянг, 58), Пепе, Ляказетт (Уиллок, 58), Сака (Колашинац, 85).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Робертсон, ван Дейк, Гомес, Фабиньо, Окслейд-Чемберлен (Кейта, 61), Вейналдум (Шакири, 83), Мане, Салоҳ (Ориги, 83), Фирмино (Минамино, 61).

Огоҳлантиришлар: Торрейра (46), Александер-Арнолд (48), Жака (81), Себальос (90).


Учрашув якунланди. "Арсенал" мухлисларини ғалаба билан муборакбод этамиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона учрашгунча!

90+4. Давид Луис рақиб ҳужумини бартараф этди. 

90+1. Себальос Минаминони йиқитгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Обамеянгнинг ажойиб ҳаракатларидан кейин Уиллокнинг зарбаси! Аммо вазият бесамар, аниқроғи ноаниқ зарба билан тугади. 

88. Уиллокнинг ичкарига оширган узатмасини Фабиньо қайтаришга эришди.

85. "Арсенал"да ўзгариш: Сака ўрнига Колашинац майдонга тушди.

84. Арнолднинг узатмасидан кейин Луис тўпни қайтариб юборди. 

82. "Ливерпуль"да 2 та ўзгариш: Салоҳ ўрнига Ориги, Вейналдум ўрнига Шакири туширилди.  

81. Жака Кейтага нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

78. Жака тиббий ёрдамга муҳтожлик сезди, шифокорлар томонидан ёрдам кўрсатилди, ҳаммаси яхши. 

76. "Арсенал"да ўзгариш: Соареш ўрнига Мейтленд-Найлз тушди. 

74. Давом этамиз. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 33% - 67%

72. Ҳакам "time-out" эълон қилди. 

70. Уууух! Маненинг ҳаводан узатилган паси ҳимоячилардан ўтиб кетиб Салоҳга етиб келди, Муҳаммаднинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон Мартинес ушлаб олди. 

67. Маненинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди, тўп ван Дейкка етиб келди, у тўпни тепди, шундан сўнг Минамино алланималардир қилди ва Тирни йиқитди дея ётиб олди.  

64. Гранит Жака Фабиньони йиқитди ва жарима зарбаси ўйинга киритилди. 

62. Зарба! Минаминонинг ерлатиб йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо ноаниқ. 

61. "Ливерпуль"да 2 та ўзгариш қилинди: Окслейд-Чемберлен ўрнига Минамино, Фирмино ўрнига Кейта туширилди. 

59. Уиллок ҳужумчи ортида, Обамеянг эса ўнг қанот ҳужумчиси сифатида ўйнамоқда. 

57. "Арсенал"да 3 та ўзгариш:  Торрейра ўрнига Себальос, Ляказетт ўрнига Уиллок, Нелсон ўрнига Обамеянг тушди. 

54. ЗАРБА! Арнолднинг узатмасидан кейин Салоҳ яқин масофадан зарба йўллади, Мартинес тўпни қайтарди. 

51. Давид Луис "Ливерпуль" ҳужумини тўхтатишга эришди. 

50. Турли пала-партишликлардан сўнг, "Ливерпуль" бурчак тўпига эга бўлди ва уни Арнолд ижро этди. 

48. Арнолд Сакага нсибатан қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди. 

46. Торрейра Гомесни йиқитди ва огоҳлантириш олди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

LIVE  А Серия. "Сассуоло" - "Ювентус" 0:2 (матнли трансляция) 

Биринчи бўлим тугади.  Танаффус!

45+2. Мане Холдингни итариб юборди, жарима тўпи. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

44. ГООООООООООООООООООООЛ! Алиссон хато қилди. Унинг хатосидан унумли фойдаланилди - Ляказеттнинг пасидан кейин Нелсон ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди!  

42. "Арсенал" футболчиси хато қилди, бундан унумли фойдаланмоқчи бўлган Салоҳнинг йўллаган зарбаси Тирни томонидан тўсиб қўйилди. 

39. Холдинг "Ливерпуль" ҳужумини тўхтатиш учун тўпни майдондан чиқариб юборишга мажбур бўлди. 

35. Ҳакам қоида бузиш қайд этди.  Букайо Сака Арнолдни йиқитди.  

32. ГООООООООООООООООООЛ! ван Дейкнинг хатосидан сўнг, Александр Ляказетт ишончли равишда гол урди - 1:1! 

30. "Арсенал" рақибдан тўпни олиб қўйган ҳолда ичкарига интилди, аммо Нелсонга совуққонлик етишмади. 

28. "Арсенал" ҳужумга ўтишда қийналяпти, меҳмонлар рақибларини хато қилишга мажбур этмоқдалар. 

26. Учрашув давом этади. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 43% - 57%

24. Ўйин тўхтатилди. Футболчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

22. Окслейд-Чемберленнинг узатмасини ҳимоячилар "блоклашди". 

20. ГОООООООООООООООООЛ! Садио Мане Робертсоннинг пасидан кейин қийинчиликсиз "Арсенал" дарвозасини ишғол этди! 0:1! 

19. Пепе марказда тўпни олдирди, энди "Ливерпуль" ҳужумга ўтади. 

16. Ляказетт Фирминони алдади ва ван Дейкдан ўтиб кетаётганида йиқитилди. 

15. Муҳаммад Салоҳ офсайдд қолиб кетгани маълум бўлди. 

12. Ууххх! Сал қолса Мартинес жамоасига панд беришига оз қолди... унинг пасидан кейин "Ливерпуль" футболчиси тўпни олиб қўйиши мумкин эди, яхшиямки, тўп дарвоза устунига теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.  

11. Робертсон жарима зарбасидан тўпни ҳаволатиб ичкарига оширди. Мартинес ўз вақтида дарвозадан чиқиб келиб, тўпни қўлига илиб олди.

9. "Ливерпул" бурчак тўпини ўйинга киритди. "Арсенал" ҳимоячилари тўпни қайтариб юборишди.  

7. Сака ортга Тирнига пас берди, Тирни эса Давид Луисга, кейинчалик тўп йўқотилди. 

6. Ууухх! Седрик Соарешнинг узатмаси режадагидек чиқмади, "Ливерпуль" учун хавф ортда қолди. 

4. Обамеянг бугун захирада қолдирилган, "Арсенал"га эса Александр Ляказетт сардорлик қилмоқда.

3. Робертсоннинг ичкарига оширган паси хавфли кўриниш олиши мумкин эди, аммо мезбонлар вазиятни олдини олишди. 

1. Ўйин бошланди! 

- "Арсенал" майдонга чиқиб келди ва "Ливерпуль" учун чемпионлик йўлаги ташкил этиб берилди.  Демак, биз бошлаймиз. 

Ўйин олди фотосуратлар

"Эмирейтс" ўйингоҳи бугунги ўйинни қабул қилишга тайёр!

Таркиблар эълон қилинди

Учрашув Тошкент вақти билан 00:15да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун сизлар билан биргаликда Лондонга, "Эмирейтс" стадионига саёҳат қиламиз. Бизги олдинда "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ажойиб тўқнашув кутмоқда. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика