UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  2 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  1 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  21 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  47 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11

АПЛ. 19-тур. "Халл Сити"дан олтита гол, иккита "Манчестерлар"да ғалаба Янгиликлар

АПЛ. 19-тур. "Халл Сити"дан олтита гол, иккита "Манчестерлар"да ғалаба

Айни пайтда Англия премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган 4та ўйин бўлиб ўтди.
Англия чемпионати

Турнинг дастлабки ўйинида "Вест Хэм" ва "Вест Бромвич" жанговор дуранг қайд этишди. Саҳифанинг энг тагида ушбу ўйинларнинг энг асосий вазиятларининг расмлари бериб борилди.

"Вилла Парк"даги ўйинда тезкор гол урилди. Мезбонлар ҳужумчиси Габриел Агбонлахор ўзини кўрсатди. 36-дақиқада уэльсликлар вакили Лама ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйин охиригача ушбу ҳисоб ўзгармади.  

Астон Вилла - Суонси 1:1
28 декабрь, «Вилла Парк»
Голлар:
1:0 – 7 Агбонлахор (Вайманн),  1:1 – 36 Лама.
Астон Вилла –
Гьюзан, Лоутон, Бейкер, Кларк, Луна, Бакуна (Эл Аҳмади, 70), Делф, Вествуд, Вайманн (Олбрайтон, 79), Тонев (Козак, 61), Агбонлахор.
Суонси – Треммель, Тиндалли (Ранхель, 55), Чико, Уилльямс, Дэвис, де Гузман, Каньяс, П. Эрнандес, Шелви, Лама (Посуэло, 68), Бони (А. Васкес, 83).
Огоҳлантиришлар: Лама (37), Бакуна (69), Ранхель (77), Кларк (86), Эл Аҳмади (90).


"Халл Сити"нинг мисрлик ярим ҳимоячиси Аҳмад Ал Муҳаммади иккинчи бўлим бошида ҳисобни очди - 1:0. Роберт Корен "Фулхэм"ни иккинчи марта ранжитди - 2:0. Орадан уч дақиқа ўтгач Бойд тўп киритиб ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди - 3:0.  67-дақиқада Том Хаддлстоун ажойиб гол урди - 4:0 ва майдонни ўзида сочини олдирди! Захирадан майдонга тушган Фрайатт бешинчи голни Стокдэйл дарвозасига жойлаган бўлса Роберт Корен 84-дақиқада дублга эришди - 6:0. Баҳс мана шу йирик ҳисоб билан якунланди.

Халл Сити - Фулхэм 6:0
Голлар:
1:0 – 49 Ал Муҳаммади,  2:0 – 60 Корен (Сагбо),  3:0 – 63 Бойд  (Ливермор),  4:0 – 67 Хаддлстоун,  5:0 – 74 Фрайатт,  6:0 – 84 Корен.
Халл
– Макгрегор, Росеньор, Честер, Керт. Дэвис, Фигероа, Ливермор (Грэм, 73), Хаддлстоун, Ал Муҳаммади (Макшейн, 77), Корен, Бойд, Сагбо (Фрайатт, 68).
Фулхэм – Стокдэйл, Зверотич, А. Хьюз, Аморебьета, Риисе, Сидуэлл, Карагунис (Ричардсон, 74), Дежага (Бент, 64), Касами, Руис (Качаниклич, 60), Родальега.


"Сити" устози Мануэль Пеллегрини бу сафар Яя Туре ва Алваро Негредо каби футболчиларни захирада қолдирди. Пабло Сабалета эса қайдномадан ҳам ўрин олмаган.

66-дақиқада Эдин Жеко мезбонларнинг ҳужумини гол билан якунлади - 1:0. 

Манчестер Сити - Кристал Пэлас 1:0
28 декабрь, «Этихад Стэдиум»
Гол:
1:0 – 66 Жеко (Навас)
Манчестер Сити
– Жо Харт, Боята (Негредо, 55), Компани, Настасич, Клиши, Фернандиньо (Насри, 55), Хави Гарсия, Навас, Сильва, Милнер (Коларов, 74), Жеко.
Кристал Пэлас – Сперони, Дилэйни, Мариаппа, Гэббидон, Парр, Уорд, Единак, Панчон, Бэннан (Гэйл, 81), Болази (Уильямс, 76) Жером (Шамах, 35).
Огоҳлантиришлар: Дилэйни (81), Сильва (89).


"МЮ" таркиби ҳам катта ўзгаришларга учраган. Руни кичик жароҳат сабабли ўйинни ўтказиб юбормоқда. Янузай ва Уэлбек учрашувни захирада бошлашди.

Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Уэлбек ўзининг голарини яна биттага кўпайтириб олди - 0:1. Қолган вақт давомида ҳеч қайси томон гол ура олмади ва "Манчестер Юнайтед" сафардан муҳим ғалаба билан қайтди.

Норвич - Манчестер Юнайтед 0:1
28 декабрь, «Карроу Роуд»
Гол:
0:1 – 57 Уэлбек (Х. Эрнандес).
Норвич
– Радди, Мартин, Р. Беннетт, Бассонг, Март. Ольссон, Жонсон, Фер, Снодграсс (Мерфи, 79), Хулахан (Элмандер, 89), Редмонд, Хупер (ван Волфсвинкел, 69).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Видич, Ж. Эванс, Эвра, Кэррик, Клеверли, Эшли Янг, Кагава (Янузай, 69), Гиггз (Уэлбек, 46), Х.Эрнандес (Флетчер, 86).
Огоҳлантиришлар: Гиггз (26), Фер (31), Х. Эрнандес (34), Р. Беннетт (59), Бассонг (64), Редмонд (90).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика