АПЛ 1195 тест натижаларини маълум қилди

Mirjalol Normatov
7 июн 2020, 10:44
Англия Премьер-лигаси расмий сайти коронавирус тести олтинчи босқичи натижаларини маълум қилди.

4-5 июнь кунлари давомида АПЛнинг барча клублари футболчилар ва персоналларидан 1195 тест олинган. Уларда вирус ҳолати аниқланмаган.

6 босқич давомида 6274та тест олинди ва шулардан 13 нафар инсонда вирус борлиги айтилганди.

Коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган АПЛ 17 июндан давом эттирилиши расман маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal