UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07ОЧЛ. "Бунёдкор" эртага оқ либосда ўйнайди  0 16:48Олмо "Лейпциг"га ўтгунга қадар 4 бор "Бавария" таклифини рад этган  1 16:31Фарғона вилояти кубоги. Иккинчи кун. "Нефтчи", "Истиқлол" ва "Қўқон 1912"да ғалаба  1 16:27Карикатура: "Валенсия" "Барселона"дан 3 очко тортиб олди  5 16:06АГМК тайёргарлик босқичини БААда давом эттиради  4 15:57Пёнтек "Челси"га ўтиши мумкин  3 15:39«Бунёдкор» академияси икки юлдузли академия мақомини олди  11 15:35Жавоҳир Соҳибов ўтган даврдаги ҳаёти, футболимиздаги ожиз жиҳатлар, фаолиятидаги энг катта хатоси ҳақида  16 15:31Эриксен "Интер" билан шартнома имзолаш учун Миланга ташриф буюрди  7 15:14Бу қизиқ! «Сурхон»да Ҳусниддин Ғофуровлар энди иккитага етди  13 15:06Карикатура: Кобе Брайант вафот этди  11 14:50«Динамо» йиғинни бошлади   4 14:40Роналдиньо "Арсенал" футболчисини Роналдо билан таққослади  5 14:27Эрматов ва унинг жамоасининг реформасига вақт керак, фақат...  111 14:16"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ҳимоячисига қизиқмоқда  3

АОКАда ЎФА мутасаддилари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди Янгиликлар

АОКАда ЎФА мутасаддилари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

“2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури”да белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 8 июндаги 4-сонли баёни асосида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Медиа-режага мувофиқ бугун АОКА анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган “2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури”да белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши мавсузида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари – ЎФА Биринчи вице-президенти – Равшан Эрматов, ЎФА Бош котиби – Аваз Максумов, терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи – Вадим Абрамов, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи – Равшан Ҳайдаров, шунингдек, ЎФАнинг тегишли бўлим бошлиқлари иштирок этишди.

Очиқ суҳбат ҳамда савол-жавоб тарзида ўтган матбуот анжуманида турли мавзулар, жумладан, футболимиздаги оғриқли нуқаталар, клубларни хусусийлаштириш, болалар футболидаги муаммолар, турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун футболчи тайёрлашнинг якдил тизимини яратиш, малакали футбол мураббийларини етиштириш, футбол соҳасида фаолият олиб борадиган мутахассисларни тайёрлаш ва бошқа қатор мавзуларда фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

- Ўзбек футболи ҳақида гап кетганда, аввало ютуқ ҳамда муваффақиятларимиз қаторида бир қанча муаммолар, ўз ечимини узоқ вақтдан буён кутаётган масалалар ҳам бор эканини алоҳида қайд этиш лозим. Яқинда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Осиё футболи раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифани қабул қилдилар ва ўша учрашув мобайнида бугунги ўзбек футболининг ҳолати, унинг яқин ва узоқ муддатга мўлжалланган истиқболи мавзуси батафсил муҳокама этилди. Шу жараёнда бугунгача бир неча бор юртимизда футболни ривожлантириш бўйича қарор ва фармонлар қабул қилингани, лекин уларнинг ижроси таъминланишида камчиликлар кузатилганини таъкидлаган давлат раҳбари эндиликда чиндан футболнинг ривожига туртки берадиган қарор лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистонда футболнинг ривожланишини тизимли тарзда йўлга қўйиш бўйича топшириқлар бердилар. Шу асосда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни, болалар ва ўсмирлар футболига эътибор ва шароитни, мавжуд инфратузилмаларни ўрганиб чиқиб, керакли хулосаларга эга бўлдик ва эндиликда ушбу камчиликларни бартараф этиш устида иш олиб борамиз, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.



Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолияти қониқарли даражада йўлга қўйилмагани бўйича берилган саволга жавоб берар экан, ЎФАнинг ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Ширинов мазкур масала бўйича муаммолар сўнгги вақтларга келиб бартараф этила бошланганини таъкидлади.

- Аксарият вилоятлар футбол ассоциациялари номигагина фаолият кўрсатиб келган. Бу борадаги аҳволни ўнглаш мақсадида ЎФАда Ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими ташкил этилди. Натижада ҳар бир вилоятдаги футбол ассоциациясининг иш-фаолияти ўрганилиб, назорат амалга оширила бошланди. Ҳар бир ассоциацияга зарур йўналишлар бўйича мутахассислар ишга таклиф этилди. 2020 йилдан бошлаб ҳар бир вилоят футбол ассоциацияси ўз ҳудудий чемпионатини ташкил этиш ҳамда болалар футболига эътибор бўйича катта ҳажмда иш олиб бора бошлайди, - деди Бахтиёр Ширинов.

Клублар ҳамда футбол идораларида фаолият олиб борувчи ўз мутахассислиги бўйича етук малака ва маҳоратга эга кадрлар етишмовчилиги мавжуд экани борасидаги саволга Равшан Эрматов жавоб берди.

- Ҳар бир соҳада ўз мутахассислиги бўйича билимга эга кадрлар фаолият кўрсатиши иш жараёнининг ҳам унумли бўлишини таъминлайди. Халқимизда “Чумчуқ сўйса ҳам – қассоб сўйсин”, деган нақл бор, шу жумладан, футбол соҳасида ҳам кўпроқ бу борада малакали мутахассислар ишлагани мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда футболнинг турли йўналишида ўз ишининг устаси бўлган малакали мутахассисларни етишмаслиги клублар, ҳакамлик, болалар футбол мактаблари, футбол академиялари, футбол инфратузилмаси, ҳудудий футбол ассоциациялари талаб даражасида фаолият юритишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Футбол академияси ҳамда футбол мактабларини тамомлагач, ҳар бир футболчи ҳам профессионал футбол ўйнаб кета олмаслигини яхши биламиз ва уларга футболда иккинчи имкониятни берадиган, яъни мураббий, селекционер (скаут), ҳакам, футбол менежерлари, футбол агентлари, маркетинг соҳаси ходимлари, спорт психологлари каби футбол мутахассисларини тайёрлаш бўйича марказ ташкил этишни бугунги ва эртанги кун футболи талаб этяпти, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.



Матбуот анжуманида иштирок этган ОАВ вакиллари томонидан, шунингдек, спорт билим юртларини футбол соҳаси бўйича тамомлаб, аммо зарур лицензияси йўқ экани сабаб мураббий сифатида фаолият олиб бора олмаётган битирувчилар сони оз эмаслиги бўйича ҳам саволлар берилди.

- Тўғри, спорт билим юртларини футбол соҳаси бўйича тамомлаб ҳам зарур лицензияси йўқ экани боис хатто болалар жамоаларида мураббий сифатида иш топа олмаган битирувчилар сони кўпчиликни ташкил этиб келади. Шу муаммога ечим топиш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан биргаликда янги лойиҳани йўлга қўймоқдамиз. Унга кўра, эндиликда 3 ҳамда 4-курс талабалари ўқишни тамомламасдан ҳам ЎФАнинг “D” ҳамда “C” лицензияларига ўқиш имконига эга бўлишади, - деди Аваз Максумов.


Бундан ташқари терма жамоаларимизга иқтидорли футболчиларни тайёрлаб беришнинг ягона тизимини йўлга қўйиш масаласида ЎФА иш олиб бормоқдами, деган савол билан ҳам мурожаат этилди. Бу саволга ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров жавоб берди:

- Биз мазкур масалада иш жараёнини бошладик. Турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизда бир хил услубни шакллантириш, бир терма жамоадан иккинчисига футболчи етказиб беришни таъминлаш мақсадида ягона дастур ишлаб чиқяпмиз. Унинг асосида ёш ҳамда замонавий футбол кўникмаларига эга мутахассисларни терма жамоаларимизга таклиф этишни бошладик. Мисол учун, Сервер Жепаров ҳам эндиликда ўсмирлар терма жамоаларимиздан бирида мураббий сифатида ишлайди. Секин-аста барча терма жамоаларимизда ягона услубни шакллантириб, ёш терма жамоалардан олимпия ва миллий жамоага маҳоратли ўйинчилар етказиб бериш бўйича якдил тизимни йўлга қўямиз, - деди Азизбек Ҳайдаров.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган матбуот анжуманида яна бир қатор масалалар бўйича фикр алмашилди, журналистлар ўзларини қизиқтирган савол, таклиф ва мулоҳазаларни билдиришди. ЎФА вакиллари ҳам саволларга батафсил муносабат билдириб, мавжуд ютуқ ҳамда камчиликлар хусусида бафуржа тўхталиб ўтишди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+1   
06 ноя 03:16:47
Бек 75
Яхшиликка бусин
+1   
05 ноя 20:21:42
Don Karleon
АОКА билан футболни мухокама килишдими? Бунакаси факат бизда булади...
+1   
05 ноя 19:20:40
А.Максумов катта хато.Утирган жойидан хам билса булади кугирчоклигини бош котиб дегани Эрматов олдида утириши керак. Бош котиб лавозимига камида А.Никимбаев ёки А.Расулов булиши керак
   
27 ноя 14:21:57
FC PARVOZ JEYNOV!
Ommaviy futbol uchun C litsenziya shart emas menimcha. Futbol makatablari va Futbol akademiyalari uchun C litsenziya kerak. Lekin BO'SM lar uchun C shart emas. Sababi uzoq hududlardagi tuman va qishloqlarda futbol maktablari va akademiyalar yo'q. Maktablardagi jismoniy tarbiya darslari esa futbolga qiziqqan bolalar ehtiyojini qondirmaydi. Shu sababli ham ommaviy futbolni rivojlantirish maqsadida BO'SM larda ishlaydigan futbol trenerlari uchun C litsenziyasini bekor qilish kerak. Hech bo'lmaganda soddalashtirish zarur. Bu borada faqatgina Nodirxo'ja aka yordam bera oladi. Nodirxo'ja aka, bilaman o'qiysiz, shu boisdan javobizni kutaman.
   
27 ноя 14:19:32
FC PARVOZ JEYNOV!
Sababi uzoq hududlardagi tuman va qishloqlarda futbol maktablari va akademiyalari yo'q, deb yozmoqchi edim. Uzr so'rayman.
   
27 ноя 14:16:45
FC PARVOZ JEYNOV!
Ommaviy futbol uchun C litsenziya shart emas menimcha. Futbol makatablari va Futbol akademiyalari uchun C litsenziya kerak. Lekin BO'SM lar uchun C shart emas. Sababi uzoq hududlardagi Sport maktablarida akademiya yo'q. Maktablardagi jismoniy tarbiya darslari esa futbolga qiziqqan bolalar ehtiyojini qondirmaydi. Shu sababli ham ommaviy futbolni rivojlantirish maqsadida BO'SM larda ishlaydigan futbol trenerlari uchun C litsenziyasini bekor qilish kerak. Hech bo'lmaganda soddalashtirish zarur. Bu borada faqatgina Nodirxo'ja aka yordam bera oladi. Nodirxo'ja aka, bilaman o'qiysiz, shu boisdan javobizni kutaman.
   
05 ноя 21:34:13
ишкибоз
Жомий 22 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Абрамбобо ғинг демадиларми
Абрамбобо ё гапирмадилар,
Ё хеч ким эшитмади
   
05 ноя 20:54:32
Шухрат.
Киргизизтон сайтлари нима деяпти шуни ёзинглар
   
05 ноя 20:03:54
Davronbek Beshariq
Режалар амалда булсада. Канчадан канча футболни ривожлантириш учун карорлар чикарди, кейин режалар тузилади,аамалда номигагина.
   
05 ноя 20:01:24
Шухрат.
Мени фикримча М.Косимовни хам федерацияга ишга олиш керак катта тажрибаси бор фойдаси тегади хар холда дунё курган футболчи
   
05 ноя 19:57:19
Абдурахмон деган шоввоз гуллатяпти Спорт Тв ни хеч ким хеч нарсани тушунмайди боз газни УФА
   
05 ноя 19:23:16
Файзулох79
фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
А.Максумов катта хато.Утирган жойидан хам билса булади кугирчоклигини бош котиб дегани Эрматов олдида утириши керак. Бош котиб лавозимига камида А.Никимбаев ёки А.Расулов булиши керак
Фикрингизга кушиламан. Никимбаев тугри булади.
   
05 ноя 19:16:39
polygon
xuddi Ozbekistonda 10 tacha Jurnalist borga oxshiydi
   
05 ноя 19:16:01
polygon
Buncha Odam kam chaqirilingan bu toymasku Odam soni kamaytirilsin diyilgan!
   
05 ноя 19:15:55
Alijon.M. Zarbdorlik
Admin tõliq video si bormi yutubga chiqarizlar iltimos
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг