UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  6 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  21 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  9 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1

Анвар Ғофуров: “Омад туфайли гол урдим” Янгиликлар

Анвар Ғофуров: “Омад туфайли гол урдим”

“Обод” – “Нефтчи” учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Анвар Ғофуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Локомотив”га қарши сафар бўлган ўйинда 1 очко билан қайтганимиз учун жамоадошларим “Нефтчи”ни мағлуб эта оламиз деб ўйлаган бўлса керак. Ўша ўйиндан кейин руҳан кўтарилиб кетган эдик. Шунинг учун ҳам “Нефтчи” билан бўлган учрашувда биринчи бўлимда ўйинимиз умуман ўхшамади. Танаффус пайтида жамоадошларим билан гаплашиб ушбу баҳсда ғалаба қозонишимиз кераклигини айтдим. Иккинчи бўлимда бор кучимизни ишга солиб иродали ғалабага эришдик.

Мен бошқа рақиблар ҳақида ўйламайман. Мен фақат ўз ўйинимиз ҳақида қайғураман. Биз барча баҳсларда фақат 3 очкони қўлга киритишимиз керак. Шунда, биздан кейинги ёки олдинги ўринларда бораётган рақиблар натижасига эътибор бериш шарт эмас. “Нефтчи” жамоаси ҳимояда жуда ҳам зич ўйин кўрсатди. Уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш биз учун қийинчилик туғдирди.

Рақиб дарвозасига киритилган иккала голимиз ҳам рақиб жамоа майдончаси ташқаридан киритилди. Қўлга киритилган ушбу ғалабада омаднинг ҳам қандайдир ҳиссаси бор. Лекин, ғалаба 100 фоиз омад эвазига қўлга киритилди дея олмайман. Меҳнатларимиз эвазига рақибни мағлуб этдик. Учрашувда киритилган иккинчи голимиз 100 фоиз омад туфайли бўлди”, - дейди “Обод” ҳимоячиси Анвар Ғофуров.  

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика