Анвар Бердиев: "Шоу ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман"

Narzulla Saydullayev
13 ноя 2013, 16:41
Андижон шаҳрида ҳозиргина поёнига етган “Андижон” – “Бунёдкор” ҳайрия учрашувидан сўнг қалдирғочлар таркибида биринчи гол муаллифи бўлган Анвар Бердиев учрашувдан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.
- Бугун мана ҳайрия учрашувида иштирок этдик. Бугунги тадбир муҳлисларга ҳам ёқди деб ўйлайман. Бундай учрашувлар керак. Шоу ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, андижонлик муҳлисларни жамоани олий лигага чиққани билан табриклайман.

- Бу йилги мавсумда мамлакат кубоги ва олтин медалларни қўлга киритдик. Насиб қилса кейинги йилда ҳам астойдил ҳаракат қиламиз.


Комилжон Икромов ёзиб олди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia