UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6

Антуан Гризманнга катта футбол эшикларини очган инсон Янгиликлар

Антуан Гризманнга катта футбол эшикларини очган инсон

"Антуан 6 йил мен билан яшади. Мен унга ҳам ота, ҳам она бўлдим".

Бўйинг паст, кичкина, заифсан, сени йиқитиш жуда осон, кучли бўлишинг керак... Антуан Гризманн француз клубларига синовдан ўтиш учун борганида ҳар гал шу гапларни эшитарди. Бақувват, гавдали, ундан камида 10см баланд, 5-6кг оғирроқ ўйинчиларнинг олдида Антуан жуда кичкина кўринарди. Шу сабабли, “Сент-Этьен”, “Лион” ва “Осер” каби клублар ҳам унга рад жавобини берарди.

Лекин Антуан 13 ёшга қадам қўйганида, унинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди: “Монпелье” футбол клуби Гризманни Париждаги болалар турнирига олиб кетди. Синовдан ўтган ҳамма болалар “Монпелье” формасини кийиб олишганди, Антуанга эса футболка етмай қолганди... Шунинг учун, ўзиникини кийиб кетишига тўғри келган. Унинг футболкаси тўқ рангда бўлиб, олд қисмида оч сариқ рангдаги “Jamaica” ёзуви бор эди.

Гризманн баҳснинг асосий қисмида захирада ўтирди ва сўнгги 10 дақиқада майдонга тушишга рухсат олди. Лекин иқтидорли Антуанга скаут Эрик Ольатснинг эътиборини тортиши учун шу вақтнинг ўзи етарли бўлди. Эрик “Реал Сосьедад”нинг асосий таркибини кучайтириш учун бутун Европа ҳамда Африка бўйлаб кезиб, иқтидорли ёшларни изларди. У турнир бўлаётган ПСЖ машғулотлар базасига тўсатдан келиб қолган эди: Аргентинага сафари чоғида Шарль-де-Голль аеропортига қўнди. Бир неча соат вақтини дўстлари билан ўтказиш мақсадида улар билан учрашади. Ошналар шунчаки суҳбатлашиб ўтириш учун базага боришади.

Ольатснинг касби кузатиш бўлгани туфайли орада ўйинчиларни ҳам кўздан кечиради. Гризманн унга жуда иқтидорлидек туюлади. “У техник томонлама кучли ўйин кўрсатарди. Жисмоний тарафдан бошқалардан заифроқ бўлса ҳам, уларга қараганда яхшироқ ўйнади. Бундан ҳайратландим. Агар унга жисмоний жиҳатдан ёрдам берса, ажойиб футболчи бўла олишини тушундим”, — хотирлайди скаут.

Эрик кичик қоғоз олиб, телефон рақамини ёзди ва Гризманнинг қўлига берди ҳамда уйга борганидан кейин унга қўнғироқ қилишини тайинлади. Тунисдан эндигина дам олиб қайтган болакайнинг ота-онаси бу хабардан қувонишмади. Аниқроғи мактабини нима қилиш, қаерда яшашини ва бу қанчалик жиддий ҳамда натижасини қандай якун топишини кўпроқ ўйлашди.

Скаут ҳамма ишини ташлаб, Антуаннинг ота-онасининг ёнида тўрт кун бўлди ва нима қилмоқчи экани, режаларини тушунтирди. Шундан сўнг, улар Гризманни Испанияга юборишга рози бўлишди.

Скаутнинг уйида 6 йил яшаган Гризманн

Эндигина 13 ёшга қадам қўйган Гризманн клубга ўтиши жуда қийин кечди. Сабаби биринчидан, у испан тилини билмасди. Иккинчидан, ота-онаси француз мактабини тамомлашини хоҳлашганди. Учинчидан, интернат-мактабда ўрин қолмаганди. Айнан шу вазиятда ҳаммасидан воз кечиш энг мақбул йўл эди. Аммо скаут бўш келмади ва масалага бир ечим излашга киришди: у Гризманни Франциянинг жануби-ғарбидаги Байонна шаҳарчасидаги уйига олиб борди. У ердан Сан-Себастьянгача бориш яқин эди. Антуан эрталаб мактабга борарди, кундузи автобусга ўтириб машғулотга қатнарди. Кечаси эса яна скаутнинг уйига қайтиб келар эди.

"Антуан бошида жуда қийналган, ҳаттоки уйига қайтиб кетмоқчи ҳам бўлган. Аввалига уни қўллаб-қувватлаб, уйимда уч ҳафта олиб қолмоқчи эдим. Лекин тез орада у билан чиқишиб кетдик. Шундан сўнг, Гризманн мен билан 6 йил яшади. Мен унинг ҳам ота-онаси, ҳам бобо-бувиси бўлдим", — дейди кулиб Ольатс.

"Испания футболида биринчи навбатда ўйинчининг жисмоний бақувватлигига эмас, техникасига эътибор беришади. Мен бундан ҳайратландим", — дейди Гризманн. — "Машғулотларда тўпга эгалик қилишни ўргандик. Бунинг учун ҳаракатчан бўлиш керак. Бу эса менга жуда ҳам ёқарди. Францияда эса умуман бошқача эди: футболчи аввало жисмонан бақувват бўлиши керак".

Гризманн "Реал Сосьедад"га келганидан 3 ой ўтиб, испан тилида гаплаша бошлади. У бугунги кунда асосан фақат испан тилида сўзлашади. "10 йилдан буён Испанияда яшайман. Тўғриси, ҳозирда француз тилида гаплашишга бироз қийналаман. Ҳаттоки, кучуклар билан ҳам испанча гаплашадиган бўлиб қолганман", — дейди кулиб Антуан.

Гризманн йилда 1 марта атиги 2-3 кунга уйга келиб кетарди. Ҳар гал кетар чоғида отаси унга шундай дерди: "Балки, ортга қайтиб, биз билан қоларсан?" Антуан буни ич-ичидан истаса ҳам, ўзида куч топиб рад жавобини бериб кетарди. Скаутнинг айтишига қараганда, Гризманн ота-онасининг уйидан қайтиб келганидан кейин доим йиғлар экан. "У "Реал"да дебют қилганидан сўнг, вазият бироз енгиллашди", — дейди Ольатс.

Скаут Гризманни вояга етказиб, фаолияти юксалишида катта ёрдам берганига қарамай, аслида у агентлик бизнесига унчалик ҳам қизиқмайди. У ҳамон "Реал Сосьедад"да фаолият юритади, бироқ фақат Антуан билан ишлайди.

"Биз ижтимоий тармоқ орқали кунига 2-3 марта гаплашиб турамиз. У менга жуда ҳам ишонади, — дейди Ольатс. — Антуан бирор иш қилишдан олдин, мен билан маслаҳатлашади. Мен эса маслаҳат бериб, унга қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан".

Август охирида Гризманн энди футбол агентлари билан ишламаслигини маълум қилганди. Энди барча қарорларни ўзи қабул қилар экан: "Мен фақат отамга ва устозим Эрик Ольатсга қулоқ соламан".

Луис Суарес юксалишида ёрдам берган мураббий

Гризманн 2009 йил "Реал Сосьедад" футбол клубида дебют қилди. Бу иш кутилмаганда содир бўлди. Жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири жароҳатланди. Уругвайлик мураббий Мартин Ласарте унга чап оёқда ўйнай оладиган ёш футболчини олиб келишларини сўради. Менежерлар аввалига Бинген Эрдозияни чақиришди, лекин у ҳам шикастланди. Шундан сўнг, Гризманни чақиришга қарор қилишди.

Мавсум олди баҳсларида Антуан 5та гол уришга муваффақ бўлди ва тез орада асосий таркиб ўйинчисига айланди. Ўз вақтида бош мураббий Ласарте "Насьонал" асосий таркибига Луис Суарес киришида муҳим роль ўйнаган. Мураббий буни ўзгача қувонч билан хотирлайди: "Гризманни илк бор майдонга тушираётганда, Суареснинг дебют ўйинидагидек туйғуларни ҳис қилгандим".

2011 йил Хосеп Гвардиола олдиндан Гризманн билан келишиб олди. Орадан 3 йил ўтиб у "Атлетико" юлдузига айланди. Диего Симеоне жамоа ўйинини ўзгартириш мақсадида Антуан билан шартнома имзолади. Аммо ҳаммаси у ўйлаганчалик тезлик билан амалга ошмади. 2014 йил октабрь ойи охирида Гризманн Примерада бирорта ҳам гол ура олмади. Бундан жаҳли чиққан Диего Симеоне ўйинчини руҳлантириш мақсадида очиқчасига шундай деди: "Умид қиламизки, биз учун муҳим ўйинчилардан бири бўлган бу йигит тез орада улғаяди ва эркакчасига голлар ура бошлайди".

Гризманн бу фикрга жавоб қайтарган ҳолда, келаси ўйинда дубль қилишга муваффақ бўлди. Кейинги 10та ўйинда эса 7 гол урди. Ўйинчи бу ривожланишига Симеоненинг гапларини асосий сабаб қилиб кўрсатди: "У — катта куч. Биринчи машғулотларда тўғрисини айтсам, бўғилиб қолардим, оёқларим қаттиқ оғрир эди. Диего ўйинга доим тайёр бўлишимизни талаб қиларди".

Гризманн 2016 йил жуда юқори чўққига чиқа олди: Францияни Евро чемпионат финалига олиб чиқди, "Атлетико" таркибида бир мавсум давомида 32та гол уришга муваффақ бўлди ҳамда Месси ва Роналдудан кейинги энг яхши ўйинчи бўла олди.

12 йил аввал скаут Ольатс яхши ҳам уни Парижга олиб келган экан, нима дейсиз?!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика