

"Биз оғир бўлишини билардик. Шундай бўлди ҳам. Бу "Лестер" учун йил ўйини бўлди. Улар бизга яхши босим ўтказишди, лекин биз яхши ҳимояландик ва қарши ҳужумлар уюштиришга уриндик. Улльоа майдонга тушгандан кейин ўйин ўзгарди, бизга қийинроқ бўла бошлади. Ҳозир бахтлимиз ва мана шундай рухда давом этишимиз керак", - деди Гризманн.



