
Ҳозир 20 ёшли француз уч марказий ҳужумчининг бири сифатида майдонда ҳаракат қилмоқда. Мураббийнинг фикрича эса, агар зарур бўлиб қолса, плеймейкерлик вазифасини ҳам уддалай олади.
"Пирло - чемпион. Италияда унга тенг келадигани йўқ. Унга ҳеч бир жиҳатдан, ўйинни кўра билиш, фикрлаш ва бошқа сифатлар бўйича ҳам у билан бахслаша оладигани йўқ. Бироқ Погба "вице-Пирло" вазифасини ижро эта олади. У бу ишни ўтган мавсумда қилиб кўрган".
"Агар зарур бўлиб қолса, Андера йўқлигида унинг ўрнида Польни ўйнатамиз. Погба - жисмоний жиҳатдан кучли эканлиги эвазига майдон марказидаги исталган амплуада ўйнаб кета оладиган замонавий ярим ҳимоячи. У мукаммал футболчи ва янада ўйинини кучайтириши ҳам мумкин", деди Конте.