

«Ўйлашимча, бугун жуда қийналдик. Баҳс охиригача шиддатли кечди. Иккала жамоада голлар уриш учун имконият бўлди. Жамоам жуда кучли характер намойиш этди. Биз олдинга интилишда давом этишимиз ва ўйинимизни янада кучайтиришимиз керак.
Фабрегас яхши ўйин ўтказди. Доим унга ишонишим мумкинлигини биламан.
Диего Коста ўз ҳиссиётини тўғри йўналтира олишини кўрсатиб бермоқда. Жуда хурсандман», – дейди Конте.



