

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида севилияликларнинг расмий баёнотига таяниб хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, Антонининг тиббий кўрикдан ўтиши белгиланмаган, инглиз клуби томонидан оширилган шартлар туфайли трансфер амалга ошмайди.
"Антони бўйича ҳеч қандай келишув йўқ ва биз таклифни қайтариб олдик. Биз "Манчестер Юнайтед"нинг талабларини бажара олмаймиз", - дейилади хабарда.



