Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин
20 фев 21:51
Янгиликлар
Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин
"Ноттингем Форест" ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини жиддий кучайтиришга қатъий бел боғлаган ва асосий мақсад сифатида "Барселона" вингери Ансу Фатини танлаган.
Футболчи бу мавсум ижара асосида "Монако"да ўйнамоқда.
"MailSport" маълумотларига кўра, "Ноттингем" Каталония клубига 15 млн евро миқдорида расмий таклиф тайёрламоқда.
Жароҳатлар ва ижаралар билан ўтган бир неча мавсумдан кейин бир пайтлар Испаниянинг "Ла Масия"сидаги энг порлоқ иқтидорлардан бири саналган футболчининг келажаги ҳали ҳам ноаниқ. "Ўрмончилар" эса унга Премьер-лигада фаолиятини қайта йўлга қўйиш учун имконият бермоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар