Анголадаги стадионда 17 одам вафот этди

Narzulla Saydullayev
11 фев 2017, 08:01
Анголанинг Уиже шаҳридаги стадионда фожеа рўй берди.

«Санта Рита» ва «Рекреативо» клублари ўртасидаги ўйинда мухлислар тартибсизлик келтириб чиқаришди. Натижада 76 киши тан-жароҳат олди, 17 нафар инсон вафот этди. 5 киши оғир жароҳат туфайли шифохонада оғир аҳволда ётибди.

Ушбу воқеа содир бўлгач баҳс тўхтатилди, ўша пайтда меҳмонлар 1:0 ҳисобида олдинда эдилар.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: AP