UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  2 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  3 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  8 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  20 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1

Англиялик "чап қанот қироли" - Эшли Коул! Янгиликлар

Англиялик "чап қанот қироли" - Эшли Коул!

Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Англиялик таниқли футболчи Эшли Коул ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.


Эшли Коул 1980 йилнинг 20 декабрида Англиянинг Лондон шаҳрида туғилган. Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, "Лос-Анжелес Гэлакси" жамоасининг чап қанот ҳимоячиси. Терма жамоа сафида 107 та ўйин ўтказган.

"Арсенал"

Ўсмирлик давридан бошлаб "Арсенал"да футбол ўйнашни бошлаган. Аввалига, ҳужумчи сифатида майдонда ҳаракат қилган. Асосий таркибдаги дебютини 1999 йилнинг 30 ноябрида "Мидлсбро"га қарши ўйинда нишонлаган. Илк профессионал шартномасини эса 2000 йилнинг 25 февралида имзолаган. 2005 йилда эса Коулни клуб раҳбариятини огоҳлантирмасдан, бошқа клуб билан музокара ўтказганликда айблашади. Премьер-Лига комиссияси ўшанда футболчиси меҳмонхонада Жозе Моуриньо билан учрашгани учун 100 минг фунт жаримага тортганди. Аппеляция қабул қилинмаган, аммо, жарима миқдори 75 минг фунтгча туширилган. Ўшанда шунингдек, "Челси" ва Жозе Моуриньолар ҳам мос равишда 300 минг ва 200 минг фунт миқдорида жаримага тортилгандилар.



"Кристал Пэлас"

1999/2000 йилда ўйин амалиётига эга бўлиши учун "Кристал Пэлас"га ижарага берилганди. У ерда 14 та ўйинда 1 та гол киритиб, жамоасига АПЛда қолишига катта ёрдам берганди. 2000 йилннг кузида "Арсенал" ҳимоячиси Силвиньо жароҳат олганлиги сабабли, "канонирлар" сафига қайтади. Ўзининг ажойиб ўйинлари билан бразилиялик футболчиси асосий таркибдан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлган.


"Челси"

"Арсенал"дан кетиш истаги борлигига қарамасдан, 2005 йилнинг 18 июлида Коул клуб билан шартномасини узайтиради. 2006 йилнинг 31 августида эса "Челси"га кўчиб ўтади. Ўшанда "аристократлар" Коул учун Виллиам Галласга қўшиб, 5 миллион фунт стерлингни қуртдай санаб бергандилар.

2011 йили эса "Челси" машғулот ўтказиш базасида Коул билан боғлик можаро юз беради. Ўшанда у клубда амалиёт ўтаётган ёш мутахассислардан бирига ўқ узиб юборади. Ўшанда у Кобхэмга 22 калибрли милтиқ кўтариб борганди. Милтиқни ўқланмаган деб ўйлаган футболчи ҳазиллашиб 21 ёшли Том Кауэнга ўқ узиб юборади. Яхшиямки, унинг жароҳати жиддий бўлмаганди.


"Рома"

2014 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Челси"дан "Рома"га кўчиб ўтади ва римликлар билан икки йиллик шартнома имзолайди. Бироқ, 2014/15 йилги мавсумда 11 та ўйинда майдонга тушади. Келаси мавсумда эса бош мураббий Руди Гарсия футболчига ишонч билдирмайди. Бош мураббий узоқ вақт давомида Коулни майдонга туширмади ва 2016 йилнинг 19 январида у "бўрилар" сафини тарк этади.


"Лос-Анжелес Гэлакси"

2016 йилнинг 27 январида эркин агент сифатида "Лос-Анжелес Гэлакси" билан шартнома имзолайди. Бугунги кунгача у МЛС клуби сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 маротаба рақиб дарвозабонларини хафа қилишга улгурди.


Англия терма жамоаси сафида 107 та ўйинда майдонга тушган.



Эришган совринлари

"Арсенал"

АПЛ чемпиони (2): 2001/02, 2003/04

Англия Англия кубоги соҳиби (3): 2002, 2003, 2005

Англия Суперкубоги соҳиби: 2002, 2004


"Челси"

АПЛ чемпиони (1): 2009/10

Англия кубоги соҳиби (4): 2007, 2009, 2010, 2012

Футбол лигаси соҳиби (1): 2007

Англия Суперкубоги соҳиби (1): 2009

Чемпионлар лигаси ғолиби (1): 2012

Европа лигаси ғолиби (1): 2013


Шахсий ютуқлари:

Англияда "йил жамоаси" футболчиси(4): 2002, 2004, 2005, 2011

УЕФА талқини бўйича йил жамоаси футболчиси: (2): 2004, 2010

Футбол ассоциацияси талқини бўйича йил футболчиси: 2010

"Челси"нинг энг яхши футболчиси (2): 2009, 2011   

"Челси"да йил голи: 2010


Википедия маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика