Англия Кубогида VAR лавҳаси стадиондаги катта экранда кўрсатилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
3 апр 2019, 10:43
Англия Кубоги ярим финалида VAR орқали томоша қилинадиган баҳсли вазиятларни стадиондаги катта экранда кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Бу иш туфайли мухлислар ҳакам билан бир вақтда вазиятга баҳо беришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Англия Кубоги ярим финалига "Манчестер Сити", "Брайтон", "Уотфорд" ва "Вулверхэмптон" чиққан эди.

"Манчестер Сити" - "Брайтон" учрашуви 6 апрель куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади. "Уотфорд" - "Вулверхэмптон" ўйини ҳам "Уэмбли"да бўлади, бироқ 7 апрель куни ўтказилади. Англия Кубоги финали 18 май куни бўлиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun