UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Верона" билан дуранг ўйнади   17 02:12АПЛ. Вардининг голи "Эмирейтс"да "Арсенал"ни мағлуб этди  7 02:00Olamsport: Хабиб ва Гэтжининг гонорари, Кремль Нурмагомедовнинг қарорига муносабат билдирди  0 01:30Юмтити ёзда қайси жамоага ўтиши мумкин бўлганини айтди  1 00:50Модрич: "Тоттенхэм"га қайтиш учун қарилик қиламан"  0 00:14Роналдиньо коронавирусга чалинди  5 23:59А Серия. "Ювентус" - "Верона". Асосий таркиблар маълум!  5 23:25АПЛ. "Вулверхэмптон" ўз майдонида "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  1 23:17АПЛ. "Арсенал" - "Лестер" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  17 23:05Серия А. "Беневенто" - "Наполи" 1:2, Ака-ука Инсиньелар гол уришди  0 22:59Гаттузо: "Танаффусга қадар ўйинимиз ўхшамади"  2 22:45Лизаразю - Гризманн ҳақида: "У "Барселона" либосида қандай футбол ўйнашни билмайди"  2 22:29Гиггз интервьюда Ван Гал ва Фергюсоннинг фарқини айтди  2 22:11Анчелотти: "Жуда ёмон ўйнадик"  1 22:00АПЛ. "Саутгемптон" - "Эвертон" 2:0  0

Англия Кубоги. Магуайр ўз голи билан "Манчестер Юнайтед"ни Англия Кубоги ярим финалига олиб чиқди Янгиликлар

Англия Кубоги. Магуайр ўз голи билан "Манчестер Юнайтед"ни Англия Кубоги ярим финалига олиб чиқди

Англия Кубогининг 1/4 финали доирасидаги "Норвич" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Норвич – Манчестер Юнайтед 1:2

21.30, «Карроу Роуд»

Гол: Игало (51), Кэнтуэлл (75), Магуайр (118).

Норвич – Крул, Годфри, Клозе, Ааронс, Льюис, Кэнтуэлл (Трибулл, 90), Тетти, Маклин, Буэндиа (Дуда, 90), Рупп (Эрнандес, 62), Пукки (Дрмич, 71).

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Магуайр, Шоу, Диогу Далот (Уильямс, 63), Байи (Марсьяль, 96), Лингард (Рэшфорд, 63), Мактомини (Матич, 78), Бруну Фернандеш, Фред (Погба, 78), Мата (Гринвуд, 63), Игало.

Огоҳлантириш: Фернандеш (109)

Четлатиш: Клозе (89).

ЯНГИЛАШ

Бўлди учрашув якунланди. "Манчестер Юнайтед" кутилмаганда АПЛнинг 20-жамоаси майдонида қийинчилик билан ғалабага эришди. Жамоа мухлисларини Англия Кубоги ярим финали билан табриклаб қоламиз.

Сўнгги қўшимча бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

120. Фернандешнинг зарбаси ноаниқ кетди.

118. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! МАГУАЙЙРРРРРРР!!!! Сўнгги дақиқаларда "Юнайтед" сардори жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда!

114. Бугун Тим Крулга гол уриш жуда қийин бўлмоқда. Фернандешнинг кучли ва аниқ зарбасини Крул қайтарди!

112. ЗАРБААААААААААА!!! "Учар голланд" Тим Крул бу сафар Магуайрнинг боши билан йўллаган зарбасини қайтарди! Ажойиб сейв!

110. "Юнайтед" тарихидаги илк нигериялик футболчи Одион Игало ҳужумда фол ишлатди. Манкунианликлар ҳужумда бироз тин олишмоқда. Худди бўрондан олдинги сукунат каби.

108. Рэшфорднинг ноаниқ кетаётган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

106. Иккинчи экстра таймга старт берилди!

Биринчи экстра тайм якунланди. Манкунианликлар бир киши кам бўлиб, "автобус"да ўйнаётган рақиби дарвозасига йўл топишга қийналмоқда.

105. Ажойиб вазият!! Рэшфорднинг тўп узатишидан кейин Марсьяль гол уришга тайёр турганди. Аммо Жамол Льюис тўп йўналишини ўзгартириб юборди.

104. УХХХХ!!! Погбанинг айланма траекторияли зарбасини Крул қийинчилик билан қайтарди.

101. "Юнайтед"дан фарт кетиб қолди. Негадир ўйин ўхшамаяпти. 

99. Жарима майдончаси ичида Марсяль ва Игало аниқ пас ўйнай олишмади. Акс ҳолда франциялик футболчи рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди.

96. Англия футболи тарихида илк марта 6-ўзгариш амалга оширилди. Марсьяль Байи ўрнига майдонга тушди.

94. ЗАРБААААААА!! Рэшфорднинг кучли зарбасини Крул қайтарди!

1-қўшимча бўлим бошланди! 

Асосий вақт якунланди. Энди навбат қўшимча бўлимларга!

90+6. УХХХХ!!! Крул 3 сонияда 2 марта супер сейв амалга оширди. Аввалига Погба, кейинчалик Гринвуднинг мураккаб зарбасини қайтарди. 

90+4. Шоу рақиб дарвозаси томон зарба берганида тўп рақибга тегиб, унинг қўлига тегди ва ҳужумда фол белгиланди.

90+1. "Юнайтед" қаттиқ босим уюштирмоқда. Игалонинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Бу паллада бош ҳакам 6 дақиқа қўшиб берди.

89. Фернандешнинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

88. "ЮНАЙТЕД"да ажойиб вазият! ЎЗ ЖАРИМА МАЙДОНЧАСИ ЯҚИНИДА КЛОЗЕ ИГАЛОНИ ЙИҚИТДИ ВА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА ОЛДИ

85. УХХХХХХХ!!!! Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Дрмич салкам бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Жарима майдончаси ичига қарамасдан Уильямс "подкат" ташлаб, хавфни бартараф этди.

84. ЗАРБАААА!!! Буэндиянинг зарбаси ноаниқ кетди.

82. "Юнайтед" ўйин услубини ўзгартиришга қийналмоқда. "Норвич" эътиборни ҳимояга қаратган. Шунингдек, ўйин асосан марказда ўтмоқда.

80. ЗАРБАААААААААААА!! Гринвуд бир рақибини алдаб ўтиб, ўткир бурчакдан кучли ва ноаниқ зарба йўллади.

78. МакТомини ва Фред ўз ўрнини Матич ва Погбага бўшатиб берди. Энди "Юнайтед" асосий ҳужумлари ярим ҳимоячилар орқали ташкил қилинади. 

75. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Кэнтуэллдан супер гол! Учрашувдаги иккинчи аниқ зарба ҳам голга айланди! Бугун сефвлар кўрмадик!

74. "Юнайтед" босимни оширмоқда. Аммо фақатгина бир хил услубда - қанотдан "подача"лар билан ўйналмоқда.

70. ДАХШАТ! "Норвич" футболчиси Бен Годфри МЮ дарвозаси томон кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди. Унга тегмаганида гол эди бу!

68. Жамол Льюиснинг қанотдан узатган тўпини Магуайр боши билан қайтариб юборди.

63. Ушбу футболчилар Мата, Шоу ҳамда Лингардни майдондан олишди.

61. "Юнайтед" таркибида бирданига 3 ўзгариш бўлади. Гринвуд, Рэшфорд ҳамда Уильямс майдонга тушишга тайёрланмоқда.

60. Ааронснинг қанотдан узатган тўпини Магуайр қайтариб юборди.

59. Сўнгги 10 дақиқа давомида тўпни ушлаб туриш борасида "Норвич"да кичик устунлик бор. Аслида "Юнайтед" тўп билан кўп ҳам бўлмаяпти ва эътибор қарши ҳужумларга қаратилмоқда. 

56. Иккинчи бўлимда "Юнайтед" ўзгарди. Ҳимоядан ҳужумга ўтиш тезлашди, шунингдек, асосий эътибор қарши ҳужумларга қаратилмоқда. Фақатгина бир муаммо, Лингард ўйинни бузиб қўймоқда.

53. Ўтказиб юборилган голдан кейин "Норвич" футболчилари ҳужумга қаттиқ эътибор беришмоқда. Бироқ ҳужумларда совуққонлик етишмаяпти.

51. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Игалоооооооооо!!! Учрашувдаги илк аниқ зарба голга айланди. Мата ўзи билмаган ҳолда берган пасига Игало зарба бериб, ҳисобни очди!


50. Погба машғулотларни бошлаб юборди. У ўйинда майдонга тушиши мумкин. Ростдан ҳам ҳозир манкунианликларга шундай креатив футболчилар етишмаяпти.

48. "Юнайтед" чиройли паслари билан рақиблари дарвозасига яқин келмоқда. Лекин голга эмас.

46. 30 секундга келиб гол урилиши мумкин эди. Чиройли комбинация ва Фреднинг супер пасидан кейин Фернандеш чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлди. Лекин тўп унинг оёғига "ўтирмади". 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Иккинчи бўлимни бошлаш учун жамоалар майдонга қайтишди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. 1-бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБААААААААААААААА!!!! "Норвич" жуда ҳам хавфли вазиятни юзага келтиришди. Аввалига Руппнинг кучли зарбасини Магуайр қайтарди, кейинчалик Буэндиа зарба берди. Тўп Шоуга тегиб майдонга қайтди. Навбатдаги зарба Кэнтуэллга тегишли бўлди. Учинчи зарбани Магуайр қайтарди. Тўртинчи зарба Пуккига тегишли бўлди. Тўп трибуна томон учиб кетди.

40. Катта эхтимол билан бўлимда гол урилмаса керак.

38. Ҳозирча томонлар аниқ зарба йўллашмади.

36. "Юнайтед"нинг узоқ вақт давом этган ҳужумини Лингард фоли билан тугатиб қўйди.

33. "Норвич" ажойиб вазиятни қўлдан чиқарди. Марказда ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Кэнтуэлл тўпни Пуккига аниқ тарзда ошириб берганида финляндиялик футболчи Ромеро билан бирга бир вазиятга чиқиб борарди.

30. Фернандешнинг бурчакдан узатган тўпига Байи боши билан ноаниқ зарба йўллади.

28. Матадан марказда тўп олиб қўйганидан кейин Маклин МЮ дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Қанчалар кучли бўлган зарба шунча ноаниқ кетди.

24. Футболчиларга сув ичиб олишлари учун бир дақиқа вақт берилди.

22. УХХХХХ!!! "Юнайтед" футболчилари супер комбинация орқали дарвозага яқин келишди. Фернандешнинг узун тўп оширишидан кейин Шоу тўпни МакТоминига оширди. Скотт эса товон қисми билан Игалони топди. Лекин Одион тўпга етиб бора олмади.

20. Далотнинг зарбаси ноаниқ кетди.

18. Лингард қандай савияли футболчи эканлиги кўриниб қолмоқда. Олдинлари жамоанинг асосий фигураларидан бири эди. Ҳозир эса жуда оддий вазиятда тўпни рақибига олдирди.

16. "Юнайтед" прессингни ажойиб тарзда қўлламоқда. Шу сабабли "Норвич" футболчилари тўпни ўзларида ушлаб тура олмаяпти.

13. Фернандешнинг зарбасига рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

10. Бугун Мата ўзининг ажойиб паслари билан диққат марказида бўлиб турибди. Лекин ҳозир унинг шундай заргарона пасини Шоу тўхтата олмади.

8. Лингарднинг зарбасидан кейин тўп рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Ундан оширилган тўпга Магуайр боши билан зарба йўллади. Крул баланд сакраб тўпни ушлаб олди.

7. Илк хавфли вазият мезбонлар томонидан яратилди. Чап қанотда Кэнтуэлл тўпни рақибидан олиб қўйди ва марказга оширди. Бу ерда Магуайр хавфни бартараф этди.

5. МакТомини йиқитилди. "Юнайтед" стандарт вазиятга эга бўлди. Лекин ҳозирча жамоалар ҳужумга ўтишга шошилмаяпти.

2. Илк дақиқалардан кутилганидек, манкунианликлар ташаббусни қўлга олишга интилмоқда. Аммо пасларнинг кўпи ноаниқ кўриниш олмоқда.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Футболчилар ва мураббийлар коронавирус сабабли вафот этганлар хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди.

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Манкунианликлар бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ўз одатига кўра, кубок ўйинларида дарвозани Серхио Ромерога ишониб топширмоқда. Шунингдек, ўтган ўйиндан фарқли равишда Далот, Байи, Лингард, Мата, Фред ва Игало каби футболчилар бу сафар асосий таркибда кўриниш беришган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика