Англия кубоги. "Арсенал" - "Тоттенхэм" 2:0, "канонирлар" кейинги босқичда

Narzulla Saydullayev
5 янв 2014, 00:07
Англия кубоги доирасидаги "Арсенал" - "Тоттенхэм" учрашуви бўлиб ўтди.
Лондон дербисидаги илк голни мезбонларнинг испаниялик ярим ҳимоячиси Санти Касорла меҳмонларнинг франциялик дарвозабони Уго Льорис дарвозасига киритди - 1:0. Бу вазиятда унга тўпни Серж Гнабри етказиб берганди.

Дастлабки бўлимда 1:0 ҳисоби сақланиб қолди.

62-дақиқада Томаш Росицки "канонирлар"нинг ғалабасини мустаҳкамлади - 2:0. Шундай қилиб "Арсенал" кубокдаги юришини давом эттирадиган бўлди.


Арсенал – Тоттенхэм  2:0 
4 январь, 22.15, «Эмирейтс»
Голлар:
1:0 – 31 Касорла.2:0 – 62 Росицки.
Арсенал
– Фабианьски, Санья, Косьельни, Вермален (Мертесакер, 45), Монреаль, Касорла, Росицки, Артета (Месут Озил, 74), Уилшер (Фламини, 71), Уолкотт, Гнабри.
Тоттенхэм – Льорис, Уокер, Роуз, М. Доусон, Кирикеш, Дембеле, Эриксен, Бенталеб, Леннон, Сольдадо (Шадли, 63), Адебайор.
Огоҳлантиришлар: Вермален (18).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia