

Бу баҳс "Кристал Пэлас"дан сотиб олинган марказий ҳимоячи Марк Гехи учун "шаҳарликлар" сафидаги дебют баҳси эди. У Абдуқодир Ҳусанов билан тандемда ҳимояда ишончли ўйнаб, "Сити" гол ўтказиб юборишига имкон бермади. Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади ва баҳсда тўлиқ иштирок этди.
АПЛ. 23-тур
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" — "ВУЛВЕРХЭМПТОН"
"Манчестер Сити" XI: Доннарумма, Нунеш, Абдуқодир Ҳусанов, Геҳи, О’Рейли, Родри, Бернарду Силва (С), Рейндерс, Семеньо, Шерки, Мармуш.
Заҳира: Траффорд, Аке, Ҳоланд, Доку, Аит-Нури, Фоден, Мукаса, Аллейн, Льюис.



