Англия Голландия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
23 окт 2015, 20:50
Англия терма жамоаси Евро-2016га тайёргарлик доирасида Голландия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади, дея хабар қилмоқда АФА расмий сайти.

Ўйин кейинги йилнинг 29 мартида "Уэмбли"да ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу ўйин терма жамоаларнинг ўзаро 20-ўйини бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар сўнгги маротаба 2012 йилнинг февралида ўзаро тўқнаш келгандилар ва ўша ўйинда голландлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонгандилар.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: АФА расмий сайти