

Маълумотларга кўра, жорий мавсум бошида FA испаниялик мураббий билан норасмий мулоқот қилган. Мутахассиснинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.
"Шаҳарликлар" Гвардиола билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. У келажаги борасида якуний қарорни яқин ҳафталарда қабул қилади.
Айни дамда Англия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини Ли Карсли вақтинчалик бажариб турибди.



