UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  3 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  2 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  26 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  12 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  15 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  9 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0

Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида Янгиликлар

Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида

Хабарингиз бор, “Металлург” жамоаси мураббийлар штабига қозоғистонлик мутахассис Андрей Шумара жалб қилинди.

У жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича Илҳом Мўминжоновга кўмаклашмоқда. Шумара футболчилик фаолияти давомида 2006–2007 йилги мавсумда "Андижон" ҳамда "Бухоро" жамоаларида тўп тепган. Кеча "Арал"га қарши кечган назорат учрашувидан сўнг унга бир нечта саволлар билан юзландик.

— "Металлург"даги илк таассуротлар қандай?

— Нима дейиш мумкин? Одатий иш тартибида фаолият олиб боряпмиз, тайёргарлик кўряпмиз.

— Жамоага келишингиз қай тариқа юз берди?

— Клубдан таклиф бўлди. Мураббийлар штабини кучайтирмоқчи эканликларини айтишди. Илҳом Мўминжоновга қўлимдан келганича ёрдам беряпман.

Бунга қадар Қозоғистонда ишладингиз…

— Ҳа, "Иртиш"да фаолият олиб бордим. Жамоа қуйи лига­дан юқорига кўтарилди. Ҳозирда бу клуб мамлакат Премьер-лигасида ўйнайди.

Футболчиларнинг мавсумга неча фоизга тайёр?

— Жисмоний томонлама 50 фоизга тайёр ҳолатда, деб айта оламан. Чемпионат бошланишигача ҳали вақт бор. Ҳа, Про лига стартига тўлиқ шай бўламиз, дейиш қийин. Лекин ҳозирликни 90–95 фоизга олиб чиқишимиз мумкин. Футболчилар расмий ўйинлар бошлангач, турдан-турга формага кириб боришади.

 Ўзбек футболи қайси томонлама кучайган, дея оласиз?

— Инфратузилма борасида олдинга яхши қадамлар ташлангани, ўсишга эришилгани кўриниб турибди. Академиялар, футбол мактаблари барпо этилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Мана шу факторларнинг ўзи кўп нарсани айтиб турибди.

 Кучли рақиблар фонида гуруҳ босқичидаги имкониятларимизни баҳолай оласизми?

— Энг муҳими, жамоадаги барча футболчилар оптимал спорт формасида бўлиши керак. Жароҳатлар ва бошқа сабаблар тўсқинлик қилмаслиги катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам юлдузлар бор. Элдор Шомуродов, Абдуқодир Ҳусановни айтиш мумкин. Ҳозирги футболда исталган жамоа билан ўйнаш мумкин.

— Ўзбекистонда ўтган 2006–2007 йиллардан нималар ёдингизда қолган?

— Хотира­мда ҳаммадан ҳам кўпроқ футболсевар мухлислар қолган. Наманганга борасизми, Андижонга — стадионлар тўлар эди. Бугунги кунга келиб, сизларда мухлислик маданияти янада олдинга интилди.

— "Андижон" ёки "Бухоро"даги жамоадошларингиздан кимлар билан алоқалар сақланиб қолган?

— Мана, ҳозир ўша пайтдаги "Бухоро" бош мураббийи Усмон Тошев билан учрашдим, бир-биримизга илиқ тилаклар билдирдик. Ўтган ҳафтада Шерзод Раимжоновни кўриб хурсанд бўлдим. У пайтда узун сочларим бор эди. Ҳозир эса бошқача (кулади).

— "Андижон"да Эдгар Гесс билан бирга ишлагансиз…

— Ҳа, лекин Эдгар Яковлевични анчадан бери кўрганим йўқ.

— 2026 йилдан нималар кутяпсиз?

— Фақат Суперлигага чиқишни кутяпман. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика