UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Андрей Шипилов: "Ўз жамоамнинг ўйинидан унчалик қаноатланмадим" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Ўз жамоамнинг ўйинидан унчалик қаноатланмадим"

"Қизилқум" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи таймда жамоалар майдонда "ухлашди". Тўғри, бизда иккита ажойиб стандарт бўлди. Бир сафар тўп чизиқни кесиб ўтгандек таассурот уйғонди. Аммо бу ҳолат бўйича аниқ хулоса айта олмайман. Жамоалар худди ниманидир кутаётгандек ҳараеат қилишди.

Иккинчи таймни эса жуда муваффақиятли бошладик. Тезкор гол урдик. Ортидан яна юз фоизлик имкониятга эга бўлдик. Бироқ шундай вазиятда ҳужумчимиз Тумасяннинг қарорини тушунмадим. 2:0 бўлганда ғалабага жуда яқин келардик. Футболнинг ўзгармас қонуни бор, сен гол урмасанг, сенга уришади деган. Мезбонлар бизни қарши ҳужумда жазолашди. Натижа ўйинга мос бўлди. Қизилқум ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди, Шодиев, Ибрагимовларнинг ҳаракатлари мухлисларга манзур бўлди. Мен эса ўз жамоамнинг ўйинидан унчалик қаноатланмадим. Иккала жамоани ҳам кузги муҳим очколар билан табриклайман, - дейди Андрей Сергеевич.


Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика