Андрей Шипилов мураббийлик фаолиятида "Пахтакор"ни мағлуб этмаган

Iskandarov Abdulaziz
4 мар 2026
Бугун Суперлиганинг 2-турида "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Мезбонлар устози Андрей Шипилов шу пайтгача ишлаган жамоалари билан ("Металлург", "Динамо") 9 бор "шерлар"га қарши майдонга чиққан ва барча баҳсларда имкониятни бой берган. Охирги маротаба унинг устозлигидаги "Динамо" 2022 йил Тошкентда "Пахтакор" билан куч синашган ва 2:3 ҳисобида ютқазган эди.

Маълумот учун, бугунги қарама-қаршилик 18:45 да старт олади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia