UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  2 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  2 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  11 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

Андрей Шипилов: "Футболчиларимнинг кўзида хоҳиш ва интилиш кўрмадим" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Футболчиларимнинг кўзида хоҳиш ва интилиш кўрмадим"

Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Олтинчи турга қадар биз ҳам, "Навбаҳор" ҳам очколар жамғараётган эдик. Сафарда ғалабалар қозонгандик. Бугун оптимистик кайфиятда майдонга тушгандик. Наманган шаҳри жамоаси ўзи яратган барча вазиятларни голга айлантирди. Бугун бизнинг йигитлар ўйнашни истамагандек кўринди. Хоҳиш ва интилиш кучли бўлмади. Марказда оддий элементар хатоларга йўл қўйдик. 

Ҳозир қайноқ ҳароратда ва ҳиссиёт билан бирон бир нарса дейиш қийин. Эртага хотиржам футболчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларни кўриб хулоса чиқарамиз. Уйда мағлубиятга учраш доим ёқимсиз ва ҳунук. Ҳа, биз  мағлуб бўлдик. Буни тан оламиз. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Футболчилар ва мураббийлар проффесионал. Мухлисларсиз битта биз ўйнаётганимиз йўқ. 

Бугун турнир жадвалидан келиб чиқиб гапирадиган бўлсак олтинчи турнинг марказий ўйини бўлди. Акбар Исматуллаевга эътирозим йўқ. У ўз даражасида ўйнамоқда. 

Журналистларни байрами билан табриклайман. Маълумотларни ва хабарларни етказиб беришда уларнинг ўрни беқиёс",- дейди Андрей Шипилов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика