UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  2 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  3 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  10 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Андрей Канчельскис: "Остон бугун футбол ҳақида ўйламади" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Остон бугун футбол ҳақида ўйламади"

"Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви якунланганидан кейинги матбуот анжуманида наманганликлар бош мураббийи Андрей Канчельскис қатнашди.

- Иккинчи ўйинда ҳам дарвозабон хатолар қилмоқда. Буни тушунтириш оғир. Барчасини ўрганиб чиқамиз. Биринчи ўйинда қандай хатолар қилдик-у, иккинчи ўйинда қанақа хатоларга йўл қўйдик. Албатта, ҳимояда ишончли ўйнашимиз керак. Агарда хато қилмаганимизда, ўйин адолатли 0:0 ҳисоби билан якунланган бўларди. Ҳа, "Навбаҳор" иккинчи бўлимда секин ўйнади дейишингиз мумкин. "Локомотив" катта устунликка эга бўлди. Шу боисдан, уларда кўпроқ вазиятлар бўлди. Мағлуб бўлишни истамагандик, ўйинни қутқариб қолиш учун иккинчи ҳужумчини тушургандик. Бироқ ўхшамади. Нима ҳам дердим, ғалаба билан табриклайман.

Остон Ўрунов бугун футбол ҳақида ўйламади. Унинг оилавий муаммолари руҳий ҳолатига жиддий таъсир ўтказди. Албатта, уни алмаштирганимга ўзим ҳам ачиндим. Вазият шуни тақозо қилгани учун шу ҳолат рўй берди.

Иккинчи бўлимга қадар рақибларга имконият бермадик. Рақиблар бизни ўзларининг паслари билан ёриб ўта олишмади. Шу боисдан голга қадар ҳимоячиларимга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман. 

Хатоларсиз ўйин бўлмайди. Аввалига жарима зарбаси, кейинчалик иккинчи қаватда имкониятни бой бердик. Сўнгги зарба берилишига йўл қўйдик. Хатолар занжири туфайли биз мағлубиятимизга сабабчи бўлдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика