UZ

Сўнгги янгиликлар

03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  8 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  5 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  63 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  3 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  0 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  2 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  4 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  2 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  2

Андрей Фёдоров: "Локо" кучсизланмади, аксинча кучайди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Локо" кучсизланмади, аксинча кучайди"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

- Хайрли кеч. Жуда кўплаб журналистларни кўриб турганимдан хурсандман. Демак Суперкубокка бўлган қизиқиш ҳақиқатдан ҳам юқори бўлган кўринади. Ғалаба жуда ёқимли. Айниқса илк бор Суперкубокда иштирок этганим ғалаба билан тугагани кайфиятни кўтаради. Мен анчадан буён ўйиндан аввал бу қадар асабий бўлмагандим. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлгани жуда яхши.

АГМК бунга қадар иккита расмий ўйин ўтказгани бизга қўл келди. Чунки ўша учрашувлардан келиб чиқиб рақибнинг ўйини ҳақида тасаввур пайдо бўлганди. Мазкур жиҳат бизнинг фойдамизга ишлади. Рақибни чуқур ва яхши ўрганишимизда АГМКнинг ўтган учрашувлари ёрдам берди. Биз иккинчи голни ургач футболчилар бўшашиб кетишди. Лекин шунга қарамай керакли натижани сақлаб қолдик.

Арслонмурот Аманов нега ўйнамади? Ҳозирча у майдонга тушишга тўлиқ тайёр эмас. Аманов тез орада "Бухоро"да бўлгани каби спорт формасини тўлиқ тиклаб олганидан сўнг майдонга қайтади.

"Локомотив" кучсизландими? Албатта ҳар доим кучлироқ футболчиларни олишни истаймиз. Кўпчилик жамоани етакчилар тарк этди, жамоа кучсизландими деб сўрамоқда. Яна такрорлайман, "Локо" кучсизланмади, балки янада кучайдик. Чунки яхши трансферларни амалга оширдик. Биз нафақат ўйин услуби ва жамоа ўзаги, балки ўйинимизни кучайтирадиган футболчиларни қўлга киритдик.

Жамшид Икандеровнинг ўйини? Ёқди. Менимча, Жамшид учун жорий мавсум энг яхшиси бўлади. Менга майдон марказидаги янги тандем жуда ёқди.

Олег Зотеевга захира борми? Бор. Кимлигини айтмайман.

Кучли легионер? Улар қаерда? Хитойдами ёки Саудия Арабистонида? Агарда уларнинг пулини бизга олиб келишса, биз ҳам шундай кучли ижрочиларни оламиз. Селекцион саволлар менга эмас, раҳбариятга берилиши керак.

Чемпионат қачон бошланиши ва кимлар билан ўйнашимиз номаълумлиги? Бу албатта ёмон. Биз ҳар ҳолда 1-март куни чемпионат бошланади деб тайёргарлик кўргандик. Бу эса режамизга бироз таъсир кўрсатади. Яхши ҳам Суперкубок ўйини ўтказилди.

ПФЛ "Локомотив"ни Суперлигага қўймаслиги мумкин? Бу ҳам менга эмас, раҳбариятга бериладиган савол. Шуниси аниқки, жамоамиз чемпионатга тайёр.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика