Андрей Фёдоров: "Бабаян билан ўзаро суҳбатни кейинроққа қолдирдик"

Narzulla Saydullayev
3 мар 2019, 12:37
"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров Самвел Бабаян ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Ҳозир "Локомотив" трендда, сабаби клубда Самвел Бабаян иш бошлади. У билан гаплашиб олдингизми?
- Йўқ ҳали Бабаян билан бафуржа гаплашиб олганимиз йўқ. У билан кўришдик, аммо ўзаро суҳбатни кейинроққа қолдирдик. Чунки олдимизда ОЧЛ доирасидаги иккита ва Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" билан ўйин бор. Ҳозир барча эътиборимиз шу ўйинларга қаратилган.

- Бабаян "Локомотив"га ёрдам бера олади деб ўйлайсизми?
- Буни вақт кўрсатади. Тўғри унинг тажрибаси катта. Аммо ҳозирча унинг режаларини билмайман.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›