Андрей Бакланов: "Пенальтидан олдин ўзимга ишонч бор эди"

Narzulla Saydullayev
26 мар 2016
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг меҳмонлар посбони Андрей Баклановнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугунги ўйин қийин кечишини билар эдик, чунки "водий дерби"лари ҳар доим шиддатли курашларга бой тарзда ўтади. Бугун аҳиллигимиз эвазига ғалаба қозондик деб ўйлайман. Қолаверса мураббийларимиз ҳам тўғри тактика танлаганликлари билинди. Пенальти тепилаётганда менда "ҳозир кайтараман" деган ишонч бор эди. Ушбу ғалабада бизни стадиондан қўллаб турган мухлисларнинг ҳам хиссалари бор, - дейди Бакланов.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia