UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Балотелли: "Олтин тўп"ни ютиш учун Месси ва Роналдуни ўлдиришим керак"  1 00:50Александр Хомяков: "Натижадан қониқдим"  0 00:30Рауф Инилеев: «Машъал» бизни бир қўли билан мағлуб этди»   1 00:15ЕЧЛ финали илк бор ёпиқ том остида ўтади  3 23:52"Тоттенхэм" Гонконг клубини мағлуб этди  1 23:25"Шальке" Европа лигаси финалчисига қизиқиб қолди  0 23:15Расмий хабар. Бернарду Сильва "Манчестер Сити"га ўтди  8 22:50Макелеле "Суонси"даги фаолиятини давом эттиради  0 22:33Обамеянг «Боруссия» раҳбариятига ичидаги дардини айтди  1 22:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 21:45Olamsport: Истоминнинг "Ролан Гаррос"даги рақиби маълум бўлди, Олимпиада мезбонлиги учун 88 миллиард доллар ва бошқа хабарлар  0 21:44Жасур Абдураимов: "Учрашув асабий руҳда кечди"  10 21:31Манчестернинг икки жамоаси битта футболчи учун курашади  14 21:20Даврон Файзиев: "Учинчи голда оффсайд борга ўхшади"  12 21:05Валенсия 2019 йилгача МЮда қолади  4

11 янв 13:06
Янгиликлар

Андрей Кожокарь: «Локомотив»да барчаси бир мақсадга қаратилган»

Янги мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби таркибига маҳоратли футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.
Жумладан, куни кеча темирйўлчилар эндиликда Кишинёвнинг «Зимбру» клуби собиқ футболчисига айланиб улгурган маҳоратли ярим ҳимоячи Андрей Кожокарь билан бир йиллик шартномага имзо чекишди. Шу муносабат билан Молдова терма жамоаси аъзосига мамлакатнинг таниқли www.moldfootball.com портали мухбири бир нечта саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида ана шу интервьюни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

- Андрей, сизни Ўзбекистонда қандай кутиб олишди? Дастлабки таассуротлар қандай?
- Ўзбекистонда мени жуда яхши кутиб олишди, бу ерда ҳаммаси ажойиб. Клуб раҳбарияти футболчилар ўйиндан бошқасига чалғимасликлари учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқда. Барча мақсад клуб олдига қўйилган вазифаларни бажаришга қаратилган. Тошкент шаҳри эса худди Кишинёвга ўхшайди, аммо бизда ҳаракат кўпроқ, чунки шаҳримиз нисбатан ихчам. Тошкент эса аксинча, анча кенг ва чиройли экан. Эҳтимол, бу ерда оилам ҳам бўлганида ўзимни худди уйдагидек ҳис қилармидим?! Шунингдек, бу ернинг таомлари ҳам жуда мазали.

- «Локомотив» варианти қандай пайдо бўлди?
- Айтиш мумкинки, мутлақо кутилмаганда. Менда Янги йилдан кейин фаолиятимни давом эттириш учун бир нечта вариантлар бор эди. Аммо, бехосдан дўстим, ҳозирда ФИФА агенти сифатида фаолият кўрсатаётган Мамука Ломидзе қўнғироқ қилиб қолди. У айни пайтда Дмитрий Градиленко билан ҳамкорлик қиляпти. Мамука мендан Тошкентнинг «Локомотив» клубида омадингни синаб кўрмайсанми, деб сўраб қолди. Бунинг устига жамоага таянч ярим ҳимоячи зарур экан. Фақат жавобни тезда айтишим лозим эди. Мен умр йўлдошим билан маслаҳатлашдим ва Ломидзега қўнғироқ қилиб рози эканимни айтдим. Дарҳол авиачиптага буюртма бердик ва эртасига эрталаб Тошкентга учиб кетдим.

- Нега ўзингиз учун экзотик саналган мамлакат таклифини қабул қилдингиз?

- Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини шу жамоани кузатиш билан ўтказдим, негаки жамоада менинг яқин дўстим Александр Оника тўп сурарди. У билан доимо гаплашиб турамиз. Оника орқали бу клубда бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб турардим. Мен доимо дўстларим ўз клублари сафида қандай тўп суришаётгани билан қизиқиб тураман, янгиликларни кузатиб бораман, агар дўстларим гол урса муваффақияти билан табриклайман. Мен ўтган мавсумдаёқ «Локомотив» чемпион бўлишини жуда хоҳлагандим. Аммо, уларни унвондан атиги бир очко ажратиб қолди. Бу эса мени жамоага жалб қилди, чунки «Локомотив» ушбу мавсумда ҳам чемпионлик учун курашади. Қолаверса, мени Осиё Чемпионлари лигаси ҳам қизиқтириб қолди. Ва албатта бу ерда масаланинг молиявий жиҳати ҳам муҳим роль ўйнади.

- Сизнинг «Зимбру» клуби билан шартномангиз бор эди. Бу масалани қандай ҳал қилдингиз?

- Ҳа, менинг «Зимбру» билан бир йиллик шартномам бор эди. Аммо, уни имзолашда агар менга қишки трансфер ойнасида манфаатли таклиф бўлса қаршилик қилмаслигига келишиб олгандик. Шу боис «Зимбру» клуби раҳбариятига ваъдасида турганлиги ва менга қаршилик қилишмагани учун миннатдорчилик билдираман. Биз қўл қисиб бир-биримизга муваффақият тиладик. Албатта, жамоадан кетиш осон бўлмади, аммо ҳаёт шундай қурилган. Бу жамоада садоқатли мухлислар бор ва умид қиламанки, «Зимбру» уларни ўз ғалабалари билан хушнуд этади. Мен эса ўз навбатида жамоа ўйинларини кузатиб бораман ва улар учун қайғураман.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  88
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
"Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди? "Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди?
Кеча Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал илк учрашуви доирасида...  74
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: